Путин яна кўкрагини кўрсатди, чўртан балиқ қувди

Америка оммавий-ахборот воситалари Трампнинг "хизмат кўрсатмасдан" таътилга чиққанидан норози экан, россияликлар ўз президентларининг навбатдаги фотолари ва видеоларини қизғин баҳс қилишмоқда.

Яна ярим яланғоч суратлар ва яна янги президент сайловлари ҳақида тахминлар ўртага ташланмоқда.

Аммо аввалига одамлар бу суратларнинг қачон олингани билан қизиқиб қолишди.

Эски, аммо эълон қилинмаганларими?

Аммо Кремлдагилар бу каби тахминларни аритишди. Путин ростдан ҳам 1-3 августга қадар дам олган.

Ғарб ОАВ ҳам Путиннинг бу галги фотоларини назардан қочиришмади.

"64 ёшли Путин ўзини пиар чиқишлари билан машҳур. Одатда Путин ўзини бақувват паҳлавонлардай кўрсатади, бу эса унинг рейтинггига ижобий таъсир қилади", деб ёзди Reuters агентлиги

Чўмилишга ҳам уста президент