Шоҳруҳ Хон АҚШ аэропортида тўхтатилган

Шрҳруҳ Хон

Сурат манбаси, Getty Images

Болливуд юлдузи Шоҳруҳ Хон ўзини Америка ҳукумати томонидан Лос Анжелес халқаро аэропортида ушлаб турилганидан норозилигини билдирган.

Шоҳрух Хон нима учун ва қанча муддатга ушлангани ҳозирча аниқ эмас.

Ҳиндистондаги АҚШ элчиси воқеа юзасидан узр сўраган ва бундай ҳол бошқа қайтарилмаслигига умид билдирган.

2012 йилда ҳам Хон Нью Йорк яқинидаги Уайт Плейнс аэропортида 90 дақиқа давомида ушлаб турилганди.

2009 йилда Newark аэропортида тўхтатилган. Ўшанда у Ҳиндистон элчихонаси аралашуви билан икки соатдан сўнг озод этилганди.

Жума куни Лос Анжелесга учиб келган Шоҳруҳ Хон твиттерда муҳожирлик ва назорат хизматининг ишини тушуниши, ҳурмат қилишини қайд этиш билан бирга, бундай ҳолат ўзи билан ҳар сафар содир этилиши чарчатганини айтган.

Шоҳруҳ Хон

Сурат манбаси, Twitter

Табиатан ҳазилкаш актёр аэропортдаги кутиш давомида " жуда яхши Покемонлар ушлаб олган"ини қўшимча қилади:

шоҳруҳ Хон

Сурат манбаси, Twitter

Америка Муҳожирлик хизмати расмийлари Болливуд актёри ушланганига муносабат билдирганлари йўқ. АҚШ Давлат департаментининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича вакили Ниша Бисвал твиттерда Хондан безовталик учун кечирим сўраган ва америкалик дипломатлар ҳам бундай вазиятга тушишларини айтган.

Шоҳруҳ Хон

Сурат манбаси, Twitter

Ҳиндистондаги АҚШ элчиси Рич Верма ҳам узр сўради.

Шоҳруҳ Хон

Сурат манбаси, Twitter

Бир қанча ҳиндистонликлар Болливуднинг энг машҳур юлдузларидан бири доимий равишда АҚШ аэропортларида тўхтатилишини бемаънилик деб атаганлар.

Шоҳруҳ Хон

Сурат манбаси, Twitter

2012 йилда актёр хусусий учоқ билан АҚШнинг Yale университетига бориш йўлида тўхтатилган эди.

АҚШ божхона ва чегара қўриқлаш идоралари кейинроқ юз берган воқеа учун кечирим сўрагандилар.

Воқеа ҳақида хабар берган Шоҳрух Хоннинг ўзи бу ҳақда ҳазил ҳам қилган.

"Ҳар гал мен кеккайиб кетганимни ҳис этганимда Америкага йўл оламан. Муҳожирлик ходимлари юлдузни жойига келтириб қўйишади", дейди у Yale университети талабалари билан учрашувда.

Шоҳрух Ҳоннинг "Менинг исмим Хон" филми дунёда, жумладан АҚШда мусулмонларга бўлган муносабатни акс эттиради. Аутизм билан оғриган Хоннинг қаҳрамони АҚШ Президентига бориб, мен террорист эмасман, демоқчи бўлади.

Шоҳруҳ Хон 70 дан ортиқ Болливуд филмларида суратга тушган. У дунёнинг кўплаб мамлакатларида таниқли ва машҳур.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.