Арманистон: полиция идорасида одамлар гаровга олинган

Еревандаги гаровгирлик ҳодисаси

Сурат манбаси, Reuters

Қуролланган гуруҳ Арманистон пойтахти Еревандаги полиция идорасига бостириб кирганлар ва инсонларни гаровга олганлар.

Улар сиёсий тутқун деб билган кишини озод этиш талабини илгари сурганлар.

Ереван шаҳрининг Эребуни туманидаги полиция патрул-қўриқлаш хизмати полкига содир этилган ҳужумда бир полиция ходими ҳалок бўлган.

Икки полициячи яралангани ҳақидаги хабарлар тарқалган.

Қуролли гуруҳ Интернет ижтимоий тармоқларида ўз талаблари илгари сурилган видеони тарқатганлар.

Улар Жирайр Сефилян ва сиёсий тутқун деб билган бошқа одамларни қамоқдан озод этишни талаб қилганлар.

Айни пайтда Интернет ижтимоий тармоқларида Арманистонда исён бошлангани ва давлат идоралари босиб олингани ҳақида хабарлар тарқалган.

Арманистон Миллий Хавфсизлик хизмати бу хабарларни ёлғон деб атаган, полиция полкидаги гаровгирлар билан музокаралар бошлангани ҳақида хабар тарқатган.

Айрим хабарларда гаровгирлар етти полициячини гаровда ушлаб турилгани айтилган.

Жирайр Сефилян мухолифат фаоли, у мухолифатдаги "Янги Арманистон" гуруҳи етакчиларидан бири ҳисобланади.

У Тоғли Қорабоғ урушида қатнашган.

У Арманистон ҳукуматини Тоғли Қорабоққа нисбатан юритаётган сиёсати учун танқид қилиб келган.

Шу йил 22 июнида Жирайр Сефилян ҳибсга олинган, уни ноқонуний қурол сақлашда айблашган.

Арманистон расмийлари Жирайр Сефилянни давлат идоралари,шу жумладан Еревандаги телеминорани босиб олишни режалаштиришда гумон қилган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • •ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • •Instagram - BBC UZBEK
  • •Twitter - BBC UZBEK
  • •Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • •Facebook - BBC UZBEK
  • •Google+BBC UZBEK
  • •YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • •Skype - uzbekbbclondon
  • •bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.