You’re viewing a text-only version of this website that uses less data. View the main version of the website including all images and videos.
Тожикистон, Марказий Осиё: Ҳисори, думбали қўйлар иқлим муаммосига ечим бўладими? Видео
Иқлим ўзгариши муаммосидан Марказий Осиё ҳам аллақачон азият чекмоқда: кўп асрлик музликлар шиддат билан эримоқда, деҳқончиликка яроқли майдонлар саҳролашаяпти, чорва яйловлари тобора торайиб кетаяпти. Тожикистонлик олимлар бундай шароитда Ҳисори қўйлар озиқ-овқат танқислиги ечими бўлиши мумкин дейишади.
Алоқадор мавзулар:
Ҳисори қўйлар асрларки, замонавий Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудудида боқиб келинган.
Ҳозир жаҳондаги жами қўйлар турларининг тахминан 25 фоизини думбали қўйлар ташкил этади.
Ҳисори қўйларнинг афзаллиги - уларнинг оёқлари бақувват, тоғ шароитлари, яйловдан-яйловга кўчиб юришга мослашган, тез етиладиган бўлади.
Уларни ўт ёки хашак, шунингдек, сув кам ҳудудларда ҳам боқиш мумкин, ўшандай шароитда ҳам семириб вазн тўплай оладилар.
Тожикистонлик чорвадор олимлар Ҳисори қўйларнинг янада йирик, кўпроқ даромад келтирадиган зотини кўпайтириш устида ишлаётганларини айтадилар.
Пойтахт Душанбедан 20 километрча ғарбда жойлашган Ҳисор шаҳрига киришда Ҳисори қўйларга ҳайкал ўрнатилган.
Душанбедаги Биотехнология қишлоқ хўжалиги маркази директори Иброҳим Бобакалонов Ҳисори қўйларнинг янги бақувват зотларини кўпайтириш устида изланаётган мутахассислардан бири.
Ушбу марказда боқилаётган қўчқорга "Миша" деб лақаб беришган.
"Унинг оғирлиги 152 килограмм, нархи ҳозир 15 минг АҚШ доллари", дейди Иброҳим Бобокалонов.
"Бу қўчқор допингларсиз, табиий ем-хашак билан кунига 800 грамм семириб, ёзга бориб вазни 230 килогача етиши мумкин", дейди олим.
https://t.me/bbcuzbek
BBC.COM/UZBEK
Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002