You’re viewing a text-only version of this website that uses less data. View the main version of the website including all images and videos.
Қозоғистонда 923 доллар Ўзбекистонда 231: Шифокорлар қанча маош олади? Yangiliklar
Марказий Осиёда шифокорлар ўртача қанча маош олиши солиштирилди. Бир неча йилдан бери Президент Мирзиёев шифокорларнинг ойлигини оширамиз, деб келади. Аммо сўнгги муқоясага қаралса, Ўзбекистон шифокорлари маоши Қозоғистон ва Туркманистондаги ҳамкасбларидан кам.
Тожикистоннинг asiaplustj.info нашри Марказий Осиё давлатларида шикокорларнинг ўртача маошини солиштирди.
Ўзбекистон ўртада
Нашрга кўра, минтақада энг кўп маош Қозоғистондаги шифокорларга тўланади, уларнинг ўртача ойлиги 416 минг тенге ёки 923 доллар кўрсатилган.
Ундан сўнг Туркманистондаги маошлар 155 доллардан 451 долларгача кўрсатилган.
Учинчи ўринга қўйилган Ўзбекистондаги шифокорнинг ўртача маоши 2,61 миллион сўм ёки 231 доллар сифатида қайд қилинган.
Би-би-си суриштирувидан маълум бўлишича, Ўзбекистонда шифокорларнинг маоши шаҳар ва қишлоқ жойларга қараб фарқ қилади.
Қирғизистон ва Тожикистон шифокорларга 221 доллар ҳамда 142 доллардан ҳақ бериши айтилган.
Тожикистон Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя вазири Жамолиддин Абдуллозода мамлакатда 2,5 нафар шифокор ва 600 нафар ҳамшира етишмаслигини айтган.
Тожикистонлик шифокорлар соҳани тарк этишаётганига асосий сабаб сифатида маошнинг камлигини келтириши айтилади.
Ўзбек шифокори қадри
Тиббиёт ходимларининг маоши масаласи Ўзбекистонда ҳам доим долзарб бўлиб келган.
2015 йилда Би-би-си Ўзбек хизматининг Сўз сизга рукни остида изоҳ қолдирган кўпчилик Ўзбекистондаги шикофорларнинг маоши 300-400 минг атрофида эканлигини айтганди.
2018 йили Ўзбекистон расмийлари 1 йилнинг ичида тиббиёт ходимларининг маошлари икки баравар кўпайишини айтишганди
Дастлаб 2018 йил 1 декабридан 20 фоиз, 2019 йил апрелида 15 фоиз, 2019 йил кузида яна 10 фоиз иш ҳақлари ошиши маълум қилинган.
Ўша вақти врачларнинг ўртача маоши 1,5-2 миллион сўмни ташкил қилган.
Шифокор Собит Аброровнинг Facebookда ёзишича, 2 ой олдин у давлат шифохонасида ярим ставка врач бўлиб ишлагани учун қўлига 1 миллион 680 минг маош олган.
Аббос Тошбоев маоши уларникига нисбатан яхши эканлигини айтган.
Тошкентдаги давлат шифохонаси ишлашини айтган Умму Ҳожиакбар маоши Аброровникидан кўпроқ эканлигини айтган.
"Нега ундай?! Мен Тошкентда давлат шифохонасида, стериллизацияда ишлаб, сиздан кўпроқ ойлик оларканман 🤦♀️Олий тоифали ҳамшираларимиз 3 млнга яқин олишади.
Ҳақиқатданам врачларни қадрига етишмас экан".
2020 Тиббиёт академиясини битирган талаба Тошкентда умумий амалиёт шифокори сифатида 1,5 миллион сўм маошга ишлаётганини айтган.
Би-би-си манбасининг айтишича, Навоий шаҳрида ишни энди бошлаган врачлар 3 миллион сўм, олий тоифали хирурглар эса 8 миллион сўм олади.
Бироқ кузатувчилар ушбу маошлар Ўзбекистон шароитида камлик қилишини айтишади.
Блогер Мусанниф Адҳам иқтибос сифатида келтирган постда кардиолог бўлиб давлат шифохонасига ишга ўтган мутахассис 1 миллион 350 минг сўм маош билан иш бошлаган.
"Хусусий дори фирмада 1 550$ маош оладиган яқин акамиз 2017 йилдаги ўзгаришлардан руҳланиб, давлат шифохонасига 1 350 000 сўм сўмлик маош билан (у ҳам пластик картага тушади) ишга ўтдилар (мутахассисликлари кардиолог).
"Халқим учун хизмат қиламан. Сабр қилсам, ойлик ва шароитларим ҳам кўтарилар", дегандилар. Натижа: бир неча марта устларидан ёзиб беришди, "пул талаб қиляпти", деб. Акамиз омонатдор, ҳалол инсон, шошилинч равишда беморга қўйилган стендларнинг пулини ўз нархида беришни сўраганлар. Ухлатишлар ва туҳматлар кўпаявергач, ишдан бўшадилар ва яна хусусий фирмага, 2 000$ маошли ишга ўтиб кетдилар", дейилади постда.
https://t.me/bbcuzbek
BBC.COM/UZBEK
Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002