Ўзбекистон: Велосипедда Умрага отланган отахонлар, видео - yangiliklar янгиликлар

umrah

Сурат манбаси, BBC Uzbek

Сурат тагсўзи, Зиёратчилар 1 апрель куни йўлга отланганликлари ва 40 кунда манзилга етиб олишни кўзлаётганликларини айтадилар.
Ўқилиш вақти: 2 дақ

Андижонлик беш инсон велосипедда Умрага отланди. Улар 40 кунда манзилга етиб олишни мақсад қилган.

Зиёратчилар бундай сафарни ёшликдан орзу қилганликларини айтадилар.

Алоқадор мавзулар:

Сафарининг учинчи куни Сирдарё вилоятида Би-би-си билан суҳбатлашган андижонликлар чегаралардан ўтишда муаммо юзага келмаслиги умидида эканликлари ҳақида гапирдилар.

"1-число [апрель - таҳр.]да йўлга отландик. Вақтдан ютайлик, деб Ангренгача машинада келдик. Мана қолган йўлни велосипедда давом эттиряпмиз", дейди зиёратчилардан бири.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Велосипедларнинг юк илиш мумкин бўлган қисмларида бироз сув, иссиқ кийим ва чойшаблардан бошқа нарса кўзга ташланмайди.

Зиёратчилар йўлда учраётган одамлар таом ва керакли нарсалар билан ўзларига ёрдам бераётганини айтадилар.

umrah

"Жуда яхши инсонлар кўп экан. Ҳаммамизга қўлдан келганча, чиройли яхшиликлар қилишяпти. Тан-жонлари соғ бўлсин".

Улар ҳаммалари Пахтаобод туманидаги бир маҳаллада яшашларини билдирадилар.

Жамоага бошчилик қилаётган Эргаш ота бундай сафарни болаликдан орзу қилгани ва бунга қадар Бухоро каби шаҳарларга велосипедда бориб келгани ҳақида сўзлайди.

"Шунча зиёрат қилдик, энди катта Ҳажга, керак бўлса, 2-3 йиллаб пиёда борган ота-боболаримиз босган йўлларини янгилаб қўяйлик, деган мақсадда йўлга чиқдик", дейди у.

Эргаш ота охирги кунларда учоқ орқали Умра зиёратига бориш сезиларли эркинлашгани ва арзонлашганига қарамай, машаққат тотиш ва соғлиқни тиклаб олиш мақсадида велосипедни танлаганликларини таъкидлайди.

Би-би-си билан суҳбатлашар экан, зиёратчиларни кўрган ўткинчи машиналар тўхтаб, йўловчилар улар билан суратга тушишга ошиқаётгани кўринади.

Зиёратчилар манзилга етиб боришга 40 кун кетишини чамаламоқдалар, чегараларни кесиб ўтишда қийинчилик бўлмаслигидан умид қилмоқдалар.

"Ҳозир Бухорога кетяпмиз. У ердан Туркманистонга ўтиш осон экан. Кейин Эрон… Туризмга учрасак, қизил паспорт бўлса етади, деди. Энди етиб борганда, Арабистоннинг визасини қилиб олсак бўлди экан", ишонч билан сўзлайди Эргаш ота.

umrah
Сурат тагсўзи, Улар буғдой пишгунча Ўзбекистонга қайтиб келишни ният қилмоқдалар.

Зиёратчилар буғдой пишиғигача Ўзбекистонга қайтиб келишни ният қилаётганликларини билдирадилар.

"Қайтганимизда, буғдой ҳам пишиб қолади. Фермерларимизнинг ҳосили мўл бўлсин, халқимиз тинч бўлсин", дуо қилади Эргаш ота.

Андижонлик бу инсонлар Умра ва Ҳаж сафарига велосипедда отланган илк ўзбекистонликлар эмас.

2020-йилда маҳаллий матбуот Ҳажга уч бор велосипедда йўлга чиқиб, Эрон, Сурия, Туркманистон чегарасидан қайтиб келган 85 яшар марғилонлик инсон ҳақида ёзган эди.

Ўтган йилнинг кузида 66 яшар фарғоналик Аҳатали Маҳкамов 57 кунда Макка шаҳрига етиб боргани хабар қилинган.

Шу кунларда Андижоннинг Қорасув шаҳридан велосипедда йўлга чиққан уч инсон 1 ойга яқин вақт ичида Мадина шаҳрига етиб боргани тасвирланган видео тарқалган.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.