АҚШ Марказий Осиё давлатларини Россия тажовузидан огоҳлантирди O'zbekiston, Ukraina, Putin -янгиликлар, видео

Blinken

Сурат манбаси, Rasmiy

Ўқилиш вақти: 3 дақ

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Марказий Осиёга ташрифи давомида Украинани ҳимоя қилиш бошқа давлатларнинг ҳам мустақиллигини ҳимоя қилишни англатишини таъкидлади. Блинкен Ўзбекистон ва Қозоғистон давлат раҳбарлари билан учрашди.

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг хабар беришича, АҚШ Ўзбекистоннинг мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини доимо қўллаб-қувватлашда қатъий эканини яна бир бор қайд этган.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

"Мамлакатимизда амалга оширилаётган ва ортга қайтмас тус олган демократик янгиланишлар, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларга юксак баҳо берилди, улар тўлиқ қўллаб-қувватланди. Айниқса, инсон ҳуқуқлари ва гендер тенгликни таъминлашда, мажбурий меҳнатга қарши курашишда, сўз эркинлиги ва оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ислоҳотларда, фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришда ва кўплаб бошқа йўналишларда эришилган катта муваффақиятлар алоҳида қайд этилди", дейилади хабарда.

Бир кун олдин Блинкен Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан кўришган ва Остонада "АҚШ ва Марказий Осиё мамлакатлари" ("С5+1") форматида ўтган Ташқи ишлар вазирлари учрашувида қатнашган.

Вазирлар учрашувида қандай масалалар муҳокама қилингани маълум эмас. Чунки унга журналистлар киритилмаган ва кун тартиби эълон қилинмаган.

"АҚШ Қозоғистоннинг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини тўлиқ қўллаб-қувватлашини яхши биласиз. Биз гоҳида бу сўзларни оддий талафуз қиламиз, бироқ аслида улар муҳим маънога эга. Айни дамда улар ҳар доимгидан ҳам каттароқ таъсирга эга эканлигини яхши тушунамиз", деган Блинкен Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди билан учрашувда.

АҚШ давлат котиби Қозоғистонда Россия тажовузидан огоҳлантирган.

"Мамлакатларнинг Россия тажовузига қарши туриш аҳамиятининг катта сабабларидан бири нафақат Украина ўзини ҳимоя қилишга ёрдам беришда, балки ушбу принципларни ҳимоя қилишда ҳамдир. Чунки агар биз уларнинг жазосиз бузилишига қараб турсак, бу Россия бошқа давлатларга ҳам тажовуз қилишда давом этиш имкониятларини очиб беради", деган у.

Шунингдек, Блинкен Қозоғистонга 200 минг россиялик қочқинга эшикларини очгани учун миннатдорчилик билдирган.

АҚШ давлат котибининг ташрифи арафасида мутахассислар Блинкен Москвага санкцияларни айланиб ўтишда ёрдам бераётган Марказий Осиё давлатларини огоҳлантиришини тахмин қилганди.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди санкция талабларига амал қилиш Қозоғистонга қимматга тушаётганини, лекин шундай бўлса-да санкциялардан қочишнинг олдини олишга ҳаракат қилишаётганини айтган.

"Шунга қарамасдан биз Россия ёки бошқа хориж ширкатлар санкцияларни четлаб ўтишидан қочишга ҳаракат қиляпмиз", деган у.

Ўзбекистон ва АҚШ муносабатлари

Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги савдо айланмаси кескин ошган.

Blinken

АҚШ давлат котиби Америка хусусий сектори Ўзбекистонга сармоя киритишга қизиқиш билдираётганини, бироқ ук шаффоф тарзда амалга ошираётганини айтган.

"Хусусий сектор иштироки жуда ҳам катта қизиқиш билдирмоқда Ўзбекистонга сармоя киритиш борасида. Шу билан биргаликда, биз ушбу кўмакни қай тарзда бермоқдамиз? АҚШ ушбу инвестицияни шаффоф равишда бермоқда ва аҳоли ўзига шакллантириш имконини берган ҳолда. Айни шу тарзда сармоя киритилиши лозим".

У сармоя кўламига аниқлик киритмаган.

Savdo

Блинкен болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан воз кечганини тарихий ютуқ деган.

"Бу тарихий ютуқ ва бошқа мамлакатларга намунадир. Бу эса ўзбекистонлик меҳнаткашлар, корхоналар, фермерлар, оилалар ҳаётини сезиларли даражада ўзгартирмоқда. Иш ҳақи ошди, суистеъмоллик камайди, инвестициялар ортиб бормоқда. Ҳар хил ёшдаги одамлар, жумладан, болалар ҳам пахта теримида мажбурланмаяпти".

АҚШ давлат котиби дин эркинлиги ҳамда инсон ҳуқуқлари соҳасида тўлиқ амалга ошириш ислоҳотлари президент билан муҳокама қилинганини айтган.

Блинкен Қорақалпоғистон воқеалар давомида куч ишлатар идоралар томонидан қилинган ҳуқуқбузарликларни шаффоф тергов қилинишга чақирган.

"2022 йилнинг июль ойида оммавий тартибсизликлар чоғида куч ишлатар идоралар ходимлари томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар Ўзбекистон томонидан тўлиқ ва шаффоф тергов қилиниши тарафдоримиз", деган у.

Telegram kanalimiz: https://t.me/bbcuzbek

BBC.COM/UZBEK

Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002