Мирзиёев "ишонган ишбилармон"дан, "ноинсоф"гача, Жаҳонгир Ортиқхўжаевга қандай баҳо бериляпти? Янгиликлар, Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Жаҳонгир Ортиқхўжаев ишонган ишбилармони эканлигини айтганди

Сурат манбаси, President.uz

Сурат тагсўзи, Шавкат Мирзиёев Жаҳонгир Ортиқхўжаев ишонган ишбилармони эканлигини айтганди
Ўқилиш вақти: 4 дақ

"Итнинг боласи", "Шесть секундда гей билан таксига ўтқизаман", "Любая бизнес хараша" каби таҳдид ва иборалари билан машҳур бўлган Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев лавозимидан озод қилинди. Одамлар собиқ ҳоким ҳақида нима дейишмоқда?

Президент Шавкат Мирзиёев охирги йиғилишда "ноинсоф, оёғи ердан узилган" деб таъриф берган Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев илк йирик тадбиркор сифатида пойтахтга ҳоким бўлгани билан оғизларга тушганди.

2018 йил баҳорида уни вақтинча бошқарувчи лавозимига тайинлаган Шавкат Мирзиёев Ортиқхўжаевга ишонишини айтган ва бюрократия тизимида ишламагани учун мақтаган эди.

"Яқинда, бир ҳафтаям бўлгани йўқ — Ўзбекистон тарихида биринчи марта, ўзим ишонган ишбилармонни Тошкент шаҳри ҳокими этиб тайинладим. Тарихда бўлмаган бу нарса.

Бу йигит ҳам ҳозирги ислоҳотларни тушунадиган, бюрократиядан йироқ, Ўзбекистонга тоза ҳаво киришга, инвесторларни қўллаб-қувватлашга, Тошкент шаҳрининг эртанги кунини тасаввур қиладиган ҳозирги замонавий (раҳбарлардан)", - деганди Мирзиёев.

Ортиқхўжаев ҳоким бўлиб келгач, пойтахт бош режасини ишлаб чиқишни тезлаштиришга ваъда берган, аммо бу режа ишлаб чиқилмаган.

Унинг танқидчилари, айнан бош режа йўқлиги ҳокимга турли биноларни назоратсиз бузиш ва қуришга йўл очиб берганини айтишади.

Ҳокимнинг олиниши қоралаётганлар эса унинг даврида пойтахт таниб бўлмас даражада ўзгарганини айтишади.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев фаолияти давомида журналистларга таҳдид қилиши билан ҳам эсда қолганди.

барногул

2019 йил ноябр ойида Ортиқхўжаев томонидан Kun.uz журналистларига қилинган таҳдидлар ошкор бўлиб кетгач, унинг лавозимдан олиниш масаласи кўтарилгани айтилади.

Овозлар ошкор бўлиб кетгач kun.uz журналистларини идорасига чақирган ҳоким Ортиқхўжаев , Би-би-си манбасининг айтишича, йиғилганларга "Президент менга ишдан бўшатмаслигини айтди", деган.

"Ўзи улар ким? Улар учига чиққан махлуқлар! Онанинг боласими булар ё итнинг боласими?! Принцип йўқ, ифлос, қашшоқ. Мен шундай қилишим мумкинки, сизлардан маҳаллада бош кўтариб юролмайсизлар. Бу қўлимдан келади", дея ярим русча ва ярим ўзбекча гапирганди Ортиқхўжаев.

2020 йилнинг сентябрида ҳокимни ва унга тегишли бўлган бизнесларни ҳажвия қилган моушн графика устаси Шавкат Эгамбердиев қилган иши учун "кечирим" сўраб чиққан ва видеони ўчирганди.

Ролик «6 секунд» номи туширилган такси машинаси, автомашина орқа ойнасида эса бир жуфт калта пайпоқ тасвиридан бошланади.

Сўнг тасвирда муаллиф Эгамбердиев елкасига кондиционер кўтарган ҳолда пайдо бўлади ва чўнтагидан пул чиқариб, уни ҳавога сочиб юборади.

Пуллар Cartel ва Brakfa номлари акс этган икки бино томон ҳаракатланади.

Cartel биносида эса "любая монополия хороша" ва "духа нет" жумлалари кўзга ташланади.

Одамлар ушбу роликда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев асос солган Artel ва Akfa компаниялари ҳамда сўнгги йилларда у томонидан тилга олиниб, халқ орасида оммалашиб кетган жумлаларга ишора қилинганини тезда англаб олган.

Ҳажвий видеони ўзининг саҳифаларида эълон қилган Troll.uz лойиҳаси асосчиси Умид Гафуровнинг таъкидлашича, дизайнер Artel компанияси вакиллари босимига учраган.

Улар Наманганга етиб бориб, Эгамбердиевни видео орқали кечирим сўрашга мажбур қилганлар.

"Видео чиққанидан кейин эртаси куни Шавкат менга Artel компанияси вакилларидан таҳдид келаётганини айтди. Рамзиддин деган одам қўнғироқ қилиб таҳдид билдирган ва ўзини Artel бош директори деб таништирган... Видео муаллифидан видеода узр сўрашни олиш талаб қилинган. Мен Шавкатдан бундай қилмасликни сўрадим, чунки у ҳеч нарсада айбдор эмас эди", дея ёзганди Умид Ғофуров.

Одамлар нима дейди?

"Менимча Ортиқхўжаев муносиб 5 йилликни ўтказди. Айнан унинг даврида Тошкентда катта ишлар қилинди. Самимий ва хушчақчақ инсон. Самимий инсондан эса ҳеч қачон ёмонлик чиқмайди. Ҳокимларнинг характери ҳақидаги стереотипларни синдира олган одам. Охиридаям мард бўлиб, кўпчиликнинг айбини ўзига олиб кетди. Қойил", дейди Azizbek Nurimov.

"Менимча, Жаҳонгир Ортиқхўжаев ўзи ишлаган даврда барча ҳокимлар ичида энг яхшиси бўлди. Ҳеч ким мукаммал ва айбсиз бўлмайди", дейди @begamovshakhboz.

Ўтказиб юборинг X пост , 1
X контентига рухсат бериш

Айни мақолада X томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз X ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири X пост, 1

Айримлар Ортиқхўжаев пойтахтдаги газ ва электр энергияси муаммосига жавобгар эмаслиги, бунинг учун тегишли идора ва вазирликлар борлигини айтишган.

Баъзиларга кўра, норозиларни чалғитиш учун Ортиқхўжаевни "қурбон қилишган".

"Тўполонда ҳокимни қурбон қиворишди. Козёл отпущения дермиди? Аммо ўзиям юҳо эди, ҳечам оқлаб бўлмайди қилган ишларини. Ёмон томони - саҳна ортидаги акула кардиналлар кайф қилишда давом этади", дейди Бобур Фозилхон ўғли.

Ўтказиб юборинг X пост , 2
X контентига рухсат бериш

Айни мақолада X томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз X ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири X пост, 2

Ўтказиб юборинг X пост , 3

Охири X пост, 3

Равшан Салимов ижтимоий тармоқлардаги норозиликларни Ортиқхўжаевни обрўсизлантириш учун кампания деган.

Ўтказиб юборинг X пост , 4
X контентига рухсат бериш

Айни мақолада X томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз X ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири X пост, 4

Иқтисодчи Барногул Санакулова Ортиқхўжаев даврига ҳуқуқий баҳо берилиши кераклигини таъкидлаган.

"Йўқ, мен ҳокимни кечириш тарафдори эмасман, ҳокимлик даврига ҳуқуқий баҳо берилиши, ҳуқуқий тафтиш ўтказилиши, тизимли молиявий тафтиш амалга оширилиб, жазоланиши керак деган қатъий позициямда қоламан. Менга шахс сифатида Ортиқхўжаев умуман қизиқ эмас, мансабдор шахс сифатида эса қизиқ, ҳокимлик даврида қилган жиноятлари масштаби даражасини қандайлигини тушунганим, билимим етгани учун, иқтисодчи бўлганим учун бюджет, жамият ва давлат зарари даражасини масштабига ақлим етгани учун, кечиримли бўла олмиман! Токи мансаб эгалари тушуниб олиши керак, жазо муқаррар, тарих унутилмас, народ қуй эмас хаммасини унутиб кечириб ўтирадиган", дейди у.

Тошкент ҳокимининг олиниши манзарасида айримлар яна бир бор ҳокимларни сайлаш масаласини кўтарган.

BBC.COM/UZBEK билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek