Франция: Парижда Ўзбекистон тарихига оид очилаётган кўргазмаларда нималарни кўриш мумкин?

Кўргазма Лувр музейи сайтида эълон қилинган.

Сурат манбаси, Louvre/screenshot

Сурат тагсўзи, Кўргазма Лувр музейи сайтида эълон қилинган.
Ўқилиш вақти: 2 дақ

Лувр - дунёнинг энг кўп ташриф буюриладиган музейи. 12 асрда қурила бошлаган бу даргоҳ Мона Лиза ва Милос Венераси каби энг машҳур санъат асарларини ўзида сақлайди. Ундаги қирқ мингга яқин осори атиқаларни ўз кўзлари билан кўриш учун одамлар бутун дунёдан ёғилиб келади.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Бу ноябрь ойида эса Лувр илк марта Ўзбекистон меросига бағишланган кўргазмага мезбон бўлади. «Ўзбекистон воҳалари хазиналари. Карвон йўллари чорраҳаларида» деб номланган кўргазма бугунги Ўзбекистон ҳудудидан ўтган Буюк ипак йўли тарихидан ҳикоя қилади.

Унда монументал ва дастгоҳ санъати намуналари, девор расмлари, саройларнинг ўймакор жиҳозлари, санъат ва ҳунармандчилик буюмлари намойиш этилади.

Ташриф буюрувчилар жами 168 та музей экспонатлари билан танишишлари мумкин бўлади: шулардан 137 таси Ўзбекистоннинг 13 та музейидан бўлиб, эрамиздан аввалги V-VI асрлардан Темурийлар давригача бўлган даврни қамраб олган экспонатлар, 31 таси эса жаҳоннинг етакчи музейлари — Британия музейи, Британия кутубхонаси, Виктория ва Алберта музейи; Франция Миллий кутубхонаси, Лувр, Кливленд музейи ва бошқа даргоҳларда сақланувчи асарлар.

Катта Лангар Қуръони Лувр мутахассислари иштирокида реставрация қилинди.

Сурат манбаси, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

Сурат тагсўзи, Катта Лангар Қуръони Лувр мутахассислари иштирокида реставрация қилинди.

Ўта турфахил замонларга вакиллик қилувчи бу экспонатлар орасида Ислом оламининг энг муҳим қўлёзмаларидан бири бўлган VIII асрга оид «Катта Лангар Қуръони» алоҳида ажралиб туради.

Мазкур Қуръон Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги «Лангар ота» жомеъ масжидида узоқ вақт сақланган. Ислом оламида у Мусҳафнинг энг қадимги қўлёзмаларидан бири ҳисобланади.

Бугунда бир неча варақлари Ўзбекистон мусулмонлари идорасида сақланаётган Катта Лангар Қуръони реставрация қилинди, яъни кўп асрлик чанг, ғубор, замбуруғ каби зарарли бактериялардан тозаланди.

Париж Ўзбекистон ҳақидаги иккита кўргазмага мезбон бўлади.

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Париж Ўзбекистон ҳақидаги иккита кўргазмага мезбон бўлади.

Мусҳаф саҳифалари таъмири Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси шафелигида Франциянинг Лувр музейи реставраторлари ва маҳаллий мутахассислар иштирокида уч босқичда амалга оширилган.

Умимийла, Лувр музейида ўтказиладиган кўргазма учун 70 та осори атиқа реставрация қилинди.

Париж бу ой Ўзбекистонга оид яна бир кўргазмага мезбонлик қилади. Араб дунёси институтида очиладиган "Самарқандга йўл, Ўзбекистон жилолари ва улуғворлиги" номли кўргазмада Нукусдаги Савицкий коллекциясида сақланувчи мўйқалам суратлардан тортиб, Бухоро зодагонлари саройларида сақланган жиҳозлар ўрин олади.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek