Америка ўзбеклари ва американча орзу - 4-қисм: Америкада пул топиш осон, ўзингга ишончни-чи? Видео Dunyo Amerika

Ўқилиш вақти: 1 дақ

"Америка ўзбеклари ва американча орзу" ҳужжатли фильмимизнинг охирги қисмида Ибрат Сафо янги технологиялар, катта пул ва билимдонлар маркази ҳисобланмиш Сан-Францискодаги Кремний водийсига сафар қилади.

Аммо, нега у ерда ўзбекистонликлар кам?

Google компаниясидаги жамоага раҳбарлик қилувчи Наргизанинг айтишича, у ерда катта компанияга жойлашиш учун 3-6 ойлик дастурчилик курсларидан ўтишингиз кифоя.

Тинч океани қирғоғида Ибрат Сафо ҳали яқин ўтмишда Тошкентнинг Қўйлиқ бозорида нон сотган, аммо ҳамиша ўқишни муҳим деб билган Улуғбекни учратади. Дастурчи Улуғбекда ўзига ишонч кучли, лекин бу ишонч қаердан пайдо бўлганди? Улуғбек нега келажагимиз электрик машиналар қўлида деб билади? "

Америкада пул топиш осон", дейди Муҳаммадаюб машҳур "Олтин дарвоза" кўприги олдида туриб. Аммо, унинг учун пул муҳим эмас - унинг мақсади бошқа. Унинг учун американча орзу шахс сифатида тўлиқ шаклланишни англатади.

АҚШ президентлари ва Кремний водийси даҳолари ўқиган Станфорд Университетидаги тўрт ойлик ўзбек чақалоқ, ҳамда америкалик раққосанинг Ибрат Сафо билан хоразмча рақс тушгани ҳам шу сериямизда.

Бу - кўп-қисмли ҳужжатли фильмимизнинг охирги қисми. Фильм Ибрат Сафонинг Америка бўйлаб саёҳати давомида АҚШга турли йўллар билан бориб жойлашган ўзбекистонликлар билан учрашувларига асосланган.

Фильм негизидаги савол - «the American dream», яъни американча орзу ўзи нима? АҚШнинг турли бурчакларида яшаётган ўзбекистонликлар учун у нимани англатади?

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.