You’re viewing a text-only version of this website that uses less data. View the main version of the website including all images and videos.
Ўзбекистонлик аёллар нега Туркияда ишлашни танлашаяпти? Россия, Туркия, мигрантлар
Ҳозир ярим миллиондан кўп ўзбекистонлик хотин-қиз чет элларда меҳнат муҳожирлигида. Ўзбек аёлларининг катта қисми Туркия ва Россияда ишлашмоқда. Нега?
Истанбулдаги дўконларнинг бирида 4 йилдан бери сотувчилик қилаётган олтиариқлик Раҳима Туркияга келгунига қадар 7 йил Россияда ишлаган.
"Бу ер Россиядан кўра қулайроқ. У ерда магазинда фаррошлик қилардим. Озиқ-овқат дўкони, ишим қийинроқ эди" - дейди Раҳима.
Биз Раҳманинг Истанбулдаги иши ва ҳаёти билан танишишга ҳаракат қилдик.
Ўзбек аёллари учун Россия яхшими ёки Туркия? Видео:
Алоқадор мавзулар:
Кранчи Мафтуна нега солиқдаги ишини ташлаб Россияда ишлаяпти? Ўзбекистон, Россия, мигрантлар - Видео
Суҳбатдошимиз Россияда хужжат масаласи ҳамиша муаммо бўлгани, шу сабабли мамлакатдан чиқариб юборилганини айтади.
У икки давлатдаги муҳожир аёлларнинг иш шароитни таққослаб, Истанбулда ишлашни афзал кўради.
Асосан оёқ кийимлари сотиладиоган дўконда мингдан ортиқ пойабзал бор.
"Ҳаммасининг нархини ёддан биламан" - дейди Раҳима.
Улгуржи ва чакана савдо қилинадиган тижорат эгаларининг хусусий фабрикаларида ишлаб чиқарилади.
Дўкон одамлар билан гавжум. Сотувчи Раҳима иш бўйича бир кунда 700-800 одам билан мулоқот қилиши, кунига 2000-3000 долларлик буюртма олиши ҳақида гапириб берди.
Раҳиманинг айтишича, Россиядагидан фарқли тарзда, Туркияда иш соати кўп эмас, хафтада бир кун дам олиш белгиланган.
Ойлик маошидан ташқари, сотувчининг еб-ичиш ва уй ижараси тўлови харажатларини ҳам иш берувчи қоплайди.
"Ҳайитда уйимизда қурбонлик қилишимиз учун 1000 доллар эҳсон қилди" - дейди Раҳима бошлиғи ҳақида гапириб.
Туркиядаги иши ва ҳаётидан мамнун Раҳима ватанга қайтишни истайдими ёки бу ерда бутунлай қолмоқчими?
Бу борада видео лавҳамизни кўриб, билиб оласиз.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.