Абдулазиз Комилов: Ўзбекистон ЕОИИга аъзоликни диққат билан кўриб чиқаяпти O'zbekiston YeOII

Сурат манбаси, YUZ.UZ
Қатор оммавий ахборот воситаларининг эътиборини Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи(ЕОИИ)га аъзолик борасидаги мавқеъси ҳақида айтган гаплари жалб қилди.
Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан яқиндан ҳамкорлик қилиши йўлидаги илк қадамлар бундан бир неча йил аввал ташланган.
Аксар экспертлар ва жамоатчиликнинг норозилигига қарамай, мамлакат 2020 йил декабрида иттифоқда кузатувчи давлат мақомини олган.
"Ўзбекистон Евросиё иқтисодий иттифоқи томонидан тақдим этилган имкониятлардан фойдаланишга тайёр, лекин ўзи учун энг паст нархда ва ассоциацияга қўшни аъзо давлатлар тажрибасини ҳисобга олган ҳолда", деб айтган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири.
"Очиғини айтмоқчиманки, биз бир неча йиллардан буён тўғридан-тўғри Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлганларнинг танқидларини (уларнинг норозилиги, даъволари) яна бир бор такрорламаслик учун диққат билан кўриб чиқаяпмиз. Яъни, бир томондан, биз буни ўрганамиз, очилиш имкониятларидан фойдаланишга интиламиз. Лекин, шу билан бирга, биз буни энг кам харажат билан ва қўшнилар тажрибасини инобатга олган ҳолда қилмоқчимиз", — деган жаноб Комилов Ўзбекистоннинг ЕОИИга аъзо бўлиш эҳтимоли ҳақидаги саволга жавоб бераркан.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek
















