Бунақаси бўлмаган: Ўзбекистон маҳаллалари Венецияда дебют қилади - дунё, Мирзиёев, O‘zbekiston, Mirziyoyev, yangiliklar

Ўзбекистондаги маҳаллалар

Сурат манбаси, COURTESY/CHRIST&GANTENBEIN

Бунақаси бўлмаган: Ўзбекистон Венецияда дебют қилади. Ўзбекистондаги маҳалла маданиятининг қанчалик ўзига хослигини бутун дунёга намойиш этади. Бу каби имкониятга ҳалича қолган бирор бир Марказий Осиё давлати муваффақ бўлмагани айтилмоқда.

Ўзбекистон илк бор Венеция биенналесида иштирок этади - мамлакат маданий ҳаёти тарихида янги саҳифа очилади.

Венеция архитектура биенналеси шу йилнинг 22 майидан 21 ноябригача бўлиб ўтади.

Ўзбекистон биенналеда "Маҳалла: шаҳар ва қишлоқ ҳаёти" мавзусидаги миллий павильони билан иштирок этади.

Бунга ўхшаш имкониятга ҳозирча қолган бирор бир Марказий Осиё давлати муваффақ бўлмаган.

Бу Ўзбекистоннинг ҳам Венеция биенналесидаги дебют лойиҳаси бўлади.

Ўзбекистондаги маҳаллалар

Сурат манбаси, COURTESY/CHRIST&GANTENBEIN

"Маҳалла: шаҳар ва қишлоқ ҳаёти лойиҳаси" — халқаро жамоанинг ҳамкорлиги натижаси экани, унда ташкилотчилар глобал тажриба ва маҳаллий истеъдодга таянишгани айтилади.

Маълум бўлишича, мазкур лойиҳа маҳаллаларнинг Ўзбекистон учун маданий ва меъморий аҳамиятини ўрганади.

17-Венеция Халқаро архитектура биенналесининг бош саволи - "Биз қандай қилиб бирга яшаймиз?"га жавоб беради.

Лойиҳанинг асосий вазифаси глобал маданий оламда миллий иштирокни мустаҳкамлашдан иборат экани айтилмоқда.

Павильон комиссари эса, Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси бўлади.

Азиз Абдуҳакимов

Сурат манбаси, COURTESY/OFFICIAL

Ўзбекистон Миллий павильонини яратиш доирасидаги маҳаллий тадқиқотларда маҳаллий ёш рассомлар ва меъморларнинг ҳам фаол бош қўшишган.

Улар маҳаллалар аҳолиси билан суҳбатлар ўтказиб, Венеция архитектура биенналесидаги Ўзбекистон павильонга ташриф буюрувчилар учун бепул тақдим этиладиган фанзин (фан магазине - фан-журнал) яратишган.

Маълум бўлишича, фанзин "Маҳалла 40" ҳозирги кун маҳаллаларида мавжуд бўлган номоддий маданий меросни 40 та асосий сўзларда таърифлайди.

Ушбу сўзлар биргаликда яшаб, анъанавий қўшничилик ижтимоий организми номи остида ҳаётларини боғлаган жамиятни ёритиб беради.

Фанзин "Маҳалла 40" ташриф буюрувчиларга кўринмас жамоат маҳалласи - Ўзбекистондаги барча маҳаллаларга саёҳат қилиш имконини беради.

"Маҳалла: шаҳар ва қишлоқ ҳаёти"

Эмануэль Крист

Сурат манбаси, GABRIELHIIL

Айни пайтда Ўзбекистонда кўплаб эски ва янги маҳаллалар бор. Глобаллашув ва ўзгарувчан одатлар туфайли улар ҳам аста-секин ўзгариб, янги кўринишга эга бўлмоқдалар.

Лойиҳанинг бошланғич нуқтаси - бу Эмануэль Крист ва Кристоф Гантенбейнлар бошчилигидаги ҳамда доцент ва тадқиқот директори Виктория Истон билан биргаликда олиб борилган ушбу маданий меросни ўрганиш ва ҳужжатлаштиришдир.

ETH Zurich жамоаси Замонавий санъат марказининг маҳаллий маслаҳатчилари, талабалари ва лаборатория аъзолари билан яқиндан ҳамкорлик қилган.

Ушбу тадқиқотга асосланган ҳолда, кўргазма танқидий ўрганиш ва дастлабки изланишларга йўналтирилган илмий тадқиқотлар ва бадиий баёнотларни тақдим этади.

Инсталляцияларнинг концептуал асосида Кварт Теса майдонида вақтинча Тошкент маҳалла уйи жойланади.

Қайта яратилган ушбу объект ички муҳитнинг масштаби, сифати ва гўзаллиги билан ўзаро алоқада бўлишга имкон беради.

Карлос Касас томонидан яратилган товуш ландшафтлари ёрдамида томошабин хонадан хонага ўтиб, турли хил яшаш муҳитларини кўриши мумкин.

Товуш блокларининг бир қисми динамик бўлганлиги учун товуш ландшафти кун давомида ўзгариб туради.

Басс Принсен тасвирлари уйларнинг кўринмас кенгликларини акс эттиради ва овоз бериш тажрибаси билан ушбу саёҳатда маҳалланинг баъзи ички маконлари ёки кўча ландшафтларининг тафсилотларини бироз сюрреал равишда тасвирлагани учун ғоят аҳамиятлидир.

Бундан ташқари, мобил илова томошабинга товуш манзараларига кўра тавсия этилган уйнинг тузилишини синаб кўриш имкониятини беради. Илова ҳақиқий уйларнинг булутли моделлари асосида ишлаб чиқилади.

Ўзбекистон Венецияда

Саида Мирзиёева

Сурат манбаси, COURTESY/OFFICIAL

Очилиш маросимида Ўзбекистон номидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Миллий павильонининг ташкилий қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси кенгаши раисининг ўринбосари Саида Мирзиёева, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг ижрочи директори ва кўргазма лойиҳаси комиссари Гаянэ Умерова, шунингдек, лойиҳавий ишлар иштирокчиларининг қатнашишлари айтилмоқда.

"Биз "Ла Биеннале Ди Венезиа" халқаро архитектура биенналесида Ўзбекистон Миллий павильонининг биринчи лойиҳасини тақдим этишдан мамнунмиз. Мамлакатимизнинг бой меъморий мероси ҳамда замонавий маданий, илмий ва профессионал ютуқлари халқаро мулоқотнинг тўлақонли иштирокчилари бўлишимиз, самарали маданий алмашинувни бошлашимиз ва долзарб минтақавий ва глобал муаммоларни муҳокама қилиш учун хорижий мутахассисларни таклиф қилишимизга имкон беради", - деб айтган Азиз Абдуҳакимов.

Ўзбекистонда қадриятлар, асосан, шаҳар шароитида ўрнатилган чинакам қишлоқ муҳити сифатида юзага келади ва ушбу маҳаллий маданият муассасаси алоҳида аҳамият касб этади.

"Бизнинг олдимизда ўз меросимизни сақлаш ва шу билан бирга уни шиддат билан ўзгариб бораётган дунё талабларига мослаштириш вазифаси турибди. Венеция биенналесидаги Миллий павильон бу каби академик ва бадиий изланишлар, дунёнинг энг яхши мутахассислари билан мулоқот қилиш ва кенг жамоатчиликка биргаликдаги натижаларни намойиш этиш учун идеал майдондир", - дейди Саида Мирзиёева.

Гаянэ Умерова

Сурат манбаси, COURTESY/OFFICIAL

Лойиҳа комиссари ва Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг ижрочи директори Гаянэ Умерованинг айтишича, тадқиқотнинг энг муҳим қисми Тошкентда бўлиб ўтган.

"...Биз Тошкентдаги замонавий санъат марказининг фанлараро экспериментал лабораторияси бўлган CCА лабораториясига ёш ва янги рассомлар ҳамда меъморларни фаол жалб қиламиз. Лаборатория иштирокчилари лойиҳа доирасида ўтказилган маҳаллий тадқиқотларда фаол иштирок этишди. Лаборатория ва турли халқаро олимлардан ташқари биз кўп йиллар давомида маҳаллаларнинг меъморий ва ижтимоий шаклланишини ўрганишга бағишлаган маҳаллий олимлар, масалан, профессорлар Абдуманноп Зияев, Шукур Асқаров, Мавлюда Аббосова-Юсупова, Алексей Улко, Борис Чухович ва бошқалар билан иш олиб борамиз", - дейди у.

Куратор Эмануэль Кристнинг тушунтиришича, "Маҳалла ижтимоий, маданий ва шаҳар ҳодисасидир. Бу Ҳашим Саркис томонидан берилган саволга жавоб бўлиши шарт эмас, лекин у жуда бой ва қизиқарли ишора бўлиши мумкин ва глобал замонавий жамият қаердан нигоҳ, маълумот, илҳом топиши мумкинлиги ҳақида далолат беради".

Ўзбекистондаги маҳаллалар

Сурат манбаси, COURTESY/CHRIST&GANTENBEIN

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан тасвирий санъат, адабиёт, театр, мусиқа ва хореография соҳасидаги тадбирлар мунтазам ташкил этилиб, қўллаб-қувватланмоқда.

Жамғарма халқаро маданий алоқаларни кенгайтириш, мамлакатда меценатликни ривожлантириш, шунингдек, Ўзбекистон маданиятини жаҳон саҳнасида тарғиб этиш билан шуғулланади.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek