You’re viewing a text-only version of this website that uses less data. View the main version of the website including all images and videos.
Хитойнинг ‘булғанган’ пахтаси – Хитой, уйғурлар ва мусулмонлар, видео, Xitoy, uyg'urlar, musulmonlar, dunyo, yangiliklar
Хитойнинг 'булғанган' пахтаси - Хитой Шинжонда уйғурлар илова миллий озчилик бўлган юз минглаб одамни мажбурий пахта йиғим-теримига жалб қилган. Бунга Би-би-си кўришга муваффақ бўлган маълумотлар далолат қилмоқда.
Дунёда етиштирилаётган жаъми пахтанинг бешдан бир қисми Хитойнинг ҳисобига тўғри келади.
Далиллар эса, Хитойдаги пахта йиғим-теримининг аввал ўйлаганидан кўра кўпроқ мажбурий меҳнатга боғлиқ эканини кўрсатган.
Ўтган бир неча йил ичида Хитойда бир миллиондан ортиқ уйғур ушланиб, "қайта таълим бериш марказлари", деб аталувчи лагерларга ташланган.
Хитой қийноқлар, мажбурий стерилизация ва абортларга оид даъволарни рад этиб келади.
Хитой ҳукумати сўнгги далилларга ҳам ўз муносабатини билдирган.
Би-би-сига мажбурий меҳнатга оид даъволар "буткул тўқиб чиқарилгани"ни айтган.
Шинжондаги махсус журналистик суриштирувни Хитойда бўлган мухбиримиз Жон Садворс олиб борган.
Бу минтақада хорижлик журналистлар таъқиб қилинади, яқиндан кузатилади.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek