Ўзбекистон: журналистлар нега матбуот эркинлиги яна чекланаяпти деган хавотирда?

Сурат манбаси, Kun.uz
3 декабрь куни Тошкентдаги нуфузли меҳмонхоналардан бирида ўтган сўз эркинлиги ва матбуот ривожланишига оид масалалар юзасидан давра суҳбати унда қатнашган баъзи журналистларнинг норозилигига сабаб бўлди.
Уларнинг айтишларича, журналистлар юз тутаётган ва оммавий ахборот воситалари майдонида мавжуд муаммолар муҳокама қилиниши ўрнига тадбирда сўзга чиққанлар тўрт йил ичида матбуот эркинлиги бобида эришилган ютуқларнигина гапиришди.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Иштирокчи журналистларнинг айтишларича, икки соатга мўлжалланган жонли эфирда сенаторлар, депутатлар, вазирлар нутқлар сўзлашди, аммо ниҳоят журналистларга сўз етганда, жонли эфир узиб қўйилди.
Телевизион эфир узиб қўйилишини тадбир ташкилотчиси телевидениеда ажратилган вақт чеклови билан изоҳлаган, аммо журналистлар аслида уларнинг сўзлари теле-экранларга чиқишига тўсиқ қўйилганини даъво қилишди.
Мазкур зиддият Ўзбекистон Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) директори Асадбек Ходжаевнинг бироз аввал қатор хабар сайтларига йўллаган огоҳлантириш хати билан боғлиқ можаро манзарасида юз берди.
АОКА Kun.uz, Gazeta.uz, Podrobno.uz ва бошқа сайтларни коронавирусга боғлиқ асл ҳолат, ҳамда газ ва электр тақчиллиги борасидаги мақолалар чоп қилиши ортидан огоҳлантирганди.
Хўш, Ўзбекистонда матбуот эркинлиги яна чекланмоқдами? Давлат раҳбариятининг матбуот эркинлиги борасидаги баёнотлари қанчалар самимий? Ибрат Сафо Kun.uz журналисти Толиб Раҳматов ва мустақил журналист-блогер Зафарбек Солижоновларни суҳбатга чорлади.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek












