Саудия Арабистони ва футбол: Қизлар майдонга тушишди - Saudiya Arabistoni, muslimalar, dunyo, siyosat, yangiliklar

Сурат манбаси, AFP
Саудия Арабистони ва футбол: Қизлар майдонга тушишди - Саудия Арабистонида футбол бўйича аёллар миллий чемпионати бошланди. Подшоҳлик тарихида бунақаси бўлмаган.
Саудия Арабистонида коронавирус пандемияси сабабли кечиктирилган илк аёллар лигаси бошланди.
Ар-Риёд, Жидда ва Даммамдан 24 жамоадаги 600дан ортиқ ўйинчилар чемпионлик кубоги учун беллашади.
Сешанба кунги очилиш ўйинлари ТВ орқали намойиш қилинмаган, аммо Саудия ОАВлари буни аёлларнинг спортга кириб боришидаги катта қадам, деб олқишлаган.
Бу мамлакатда 2018 йилдагина аёлларга стадиондан футбол ўйинларини томоша қилишга рухсат берилган эди.
Саудия Арабистонида нималар бўляпти? - BBC O'zbek
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 1
Кўп йиллар давомида расмийлар маданий меъёрлар ва диний таълимотни рўкач қилиб, аёлларнинг спорт ўйинларидаги иштирокига рухсат бермай келаётган эди.
Анъанадор муллалар аёлларга спорт билан шуғулланишга рухсат бериш ахлоқсизликка олиб келишидан огоҳлантирган.
Март ойида бошланиши режаланган Саудия аёллар футбол лигаси ўйинларининг очилиш кунида пойтахт Риёдда ва Қизил денгиз шаҳри Жиддада еттита ўйин бўлиб ўтди.
Ўйинлар натижасига кўра, "Tigers" жамоаси "Jeddah Challenge" устидан 11-0 ҳисобида, "Al Riyadh United" жамоаси "Najd Al Riyady" устидан 10-1 ҳисобида ғалаба қозонган.
Жамоалар аввал ўз шаҳарларида беллашади, сўнг умуммиллий чемпионат босқичига ўтади.
Ана шу босқичда ғалаба қозонганлар чемпионлик кубогини қўлга киритади.
Умумий мукофот $133000 доллар қилиб белгиланган.
Саудия Арабистони: Аёллар хурсанд, эркаклар-чи? - BBC Uzbek
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 2
Ҳукуматнинг Саудия спорт федерацияси айтишича, лига ўйинларини ўтказишдан мақсад аёлларни фаол ва спорт ўйинларида умумжамият миқёсида қатнашишига рағбатлантиришдир.
Саудиялик футбол тренери ва футбол журналисти Абдуллоҳ Алямий сешанба кунги ўйинлардан аввал "Arab News"га берган интервьюсида "бу кун барча аёл ва эркак атлетлар учун бахтли кун" бўлганини айтган.
"Кўрганларимиздан келиб чиқиб ва бутун қиролликда футболни қанчалик севишларини ҳисобга олсак, ишонаманки, янада кўпроқ сингилларимиз профессионал спорт билан шуғулланади."
Ар-Риёддан 16 яшар Нажла Аҳмад ҳам ўз мактаби футбол жамоасида ўйнайди. У 2021 йилда маҳаллий жамоада ўйнашга уриниб кўришини айтади.
"Ўшанда 21 ёшда бўламан, демак ўйнашим мумкин бўлади. Қани бирортаси мени бу йўлдан қайтаришга уриниб кўрсин", дейди у.
Саудияда кинотеатрларга рухсат берилди, аммо сўз эркинлигига-чи? - BBC O'zbek
Бу ҳафта Саудия Арабистонида аёллар ўртасида биринчи халқаро гольф мусобақаси ҳам бўлиб ўтди.
Аммо Саудия ҳукумати танқидчилари бу тадбирлардан мамлакатда инсон ҳуқуқлари топталишини, жумладан, ислоҳотлар учун кампания ўтказган бир неча аёл ҳибсда сақланаётганини яшириш учун фойдаланилаётганини айтадилар.
"Саудия фуқаролари ва резидентлари энг яхши спорт, кўнгилочар тадбирлардан баҳра олиши керак. Аммо улар сўз эркинлиги, тинч йиғилишлар каби ҳуқуқлардан ҳам бемалол фойдаланишга ҳақли", дейди шу ҳафта бошларида Xьюман Райтс Уотчнинг Яқин Шарқ бўйича директор ўринбосари Майкл Пейж.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek
















