Ўзбекистон: Аҳолига 2 триллион сўм тарқатилади, Тошкент кенгаяди - янгиликлар

Ўзбекистонда

Сурат манбаси, Facebook/DimaQayum

Ўқилиш вақти: 2 дақ

4 август куни президент Шавкат Мирзиёев аҳолини ижтимоий ҳимоялаш ва муҳтожларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказган.

Йиғилишда 30 июль куни имзоланган президент фармони доирасида аҳолига пул тарқатиш ишлари давом этиши ҳақида сўз борган.

Мазкур фармонда бюджетдан қўшимча 2 триллион сўм ажратилиб, 1 миллион 700 минг нафар ёрдамга муҳтож аҳоли, 3 миллион 700 минг нафар пенционер ва жорий йил якунига қадар қўшимча 500 минг нафар ижтимоий нафақа олувчиларга йўналтирилиши белгиланган.

«Хусусан, ўтган 5 кунда эҳтиёжманд оилаларга жами 148 миллиард сўм моддий ёрдам тарқатилди. Август ойида 1 миллион 700 минг аҳоли ва 50 мингдан зиёд тиббиёт ходимларига 780 миллиард сўм тўланиши кўзда тутилган», дейилади президент матбуот хизмати тарқатган хабарда.

Коронавирус: Вакцина кимга тегади? - Мирзиёев, O'zbekiston, koronavirus, дунё

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Имтиҳонлар санаси ҳозирча номаълум

Давлат тест маркази (ДТМ) олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини ўтказилиши юзасидан расмий баёнот берди.

«Мамлакатимизда пандемия шароити мураккаб кечаётганлиги, карантин чекловлари бекор қилинмаётганлиги ёки юмшатилмаганлиги боис, олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларини ўтказиш муддатлари тест топширувчилар саломатлигига зарар етмайдиган вазият келгунга қадар кейинга сурилмоқда ва бу ҳақда жамоатчилик мунтазам хабардор қилиб борилмоқда», дейилади баёнотда.

Шунингдек, ДТМ соғлиқни сақлаш ташкилотлари билан биргаликда, қабул тест синовларини ўтказиш учун мақбул ва хавфсиз жойлар танланиб, аниқ саналар белгилангач, оммавий ахборот воситалари орқали ишончли хабар берилишини қўшимча қилган.

«Бунга қадар абитуриентлардан турли хабарларга эътибор қилмасдан вақтдан унумли фойдаланишларини, тест синовига пухта тайёргарлик кўришни давом эттиришларини сўраб қоламиз», дейилади расмий баёнотда.

Тошкент кенгаяди

Президент Мирзиёев

Сурат манбаси, OFFICIAL

Президент Шавкат Мирзиёев 5 август куни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг ўзаро чегарадош бўлган туманлари ҳудудларини ўзгартириш бўйича тайёрланган лойиҳалар тақдимоти билан танишган.

Бу ҳақида президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарда Тошкент вилоятининг 5 та тумани - Зангиота, Янгийўл, Қуйи Чирчиқ, Ўрта Чирчиқ ва Юқори Чирчиқ туманлари айрим маҳаллалари Тошкент шаҳрининг катта ҳалқа йўли ичига кириб қолгани, ўз навбатида Тошкент шаҳрига қарашли Улуғбек шаҳарчаси тўлиқ Тошкент вилоятининг Қибрай тумани ҳудудида жойлашгани каби кўплаб номутаносибликлар мавжудлиги ҳақида сўз боради.

«Шу боис, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида шаҳардан Тошкент вилоятига 1010 гектар, вилоятдан пойтахтимизга 10196 гектар ер майдони ўтказилиши режалаштирилган», дейилади хабарда.

Шунингдек, шу йили Тошкент шаҳрида ташкил этилган Янги ҳаёт тумани ҳудудини ҳам кенгайтиришга ҳам қарор қилинган.

«Ишчи гуруҳ томонидан Сергели туманидан 1752 гектар, Бектемирдан 267 гектар, Зангиотадан қарийб 328, Қуйи Чирчиқдан салкам 129, Янгийўлдан 263, Ўрта Чирчиқдан 1346 гектар ажратиб, Янги ҳаёт туманини жами 4085 гектарда ташкил этиш бўйича таклиф ишлаб чиқилди», хабар бермоқда президент матбуот хизмати.

Вирусни йўқ қилувчи комбинезон

Ўзбекистонда бактерия ва вирусдан зарарланишни олдини олувчи тиббий комбинезонлар яратилди, "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси.

Хабарга кўра, комбинезон 100% пахтали гидрофоб матосига асосланган.

Пахта матоларига махсус ҳимоя хусусиятларини бериш технологиясини қўллаш орқали ишлаб чиқарилган комбинезонлар патоген бактерия ва вирусларни юқтириш хавфини олдини олиши айтилмоқда.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek