Коронавирус: Covid -19 энг ёмони, аммо чегаралар очилиши керак - O'zbekiston koronavirus дунё

Ўқилиш вақти: 2 дақ

Коронавирус: Covid -19 энг ёмони, аммо чегаралар очилиши керак - Ўзбекистонда жами коронавирус ҳоллари расман 22 мингтадан ошди. Дунёда бу рақамлар 17 миллионга яқинлашди. Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, Covid -19 энг ёмони. Аммо чегаралар очилиши керак:

Коронавирус: Covid-19 энг ёмони, аммо чегаралар очилиши керак - Ўзбекистон дунё видео

Пандемия боис, дунёда фавқулодда ҳолат эълон қилинганига эса, ярим йил бўлади.

Сўнгги олти ҳафтада эса, аҳвол янада ёмонлашган.

Жаҳонда коронавирус юқтирганлар сони қарийб икки баробарга ортган.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, бунақа мушкулотга ҳеч тўқнаш келишмаган.

Вирус аллақачон етти юз мингга яқин инсоннинг умрига зомин бўлган.

Карантин чораларини юмшатишни бошларкан, минтақада ҳам сўнгги ҳафталарда вазият кескин ёмонлашган.

Жами коронавирус ҳоллари 140 мингдан ошган. Ўлим ҳоллари жиддий ортган.

Ҳақиқий рақамларнинг расмийсидан бир неча баробар кўп эканига оид хавотирлар ҳам бор.

Ўзбекистоннинг ортидан, Қозоғистон ҳам каратинни узайтирган.

Қозоғистон коронавирус кўрсаткичлари бўйича Хитойни ортда қолдирган. Жами рақамлар 90 мингга яқинлашган.

Ўзбекистон кўргазма заллари, спорт мажмуаларини касалхоналарга айлантиришга киришган.

Беморларни даволашга ҳатто ҳарбийларни жалб этишга қарор қилгани ҳам айтилган.

Қирғизистондаги кўрсаткичлар ҳам халқаро миқёсда хавотирларга сабаб бўлиб улгурган.

Ғарбнинг энг нуфузли нашрлари диққат-эътиборига тушган.

Коронавирус

Вирус Хитойнинг Уханидан чиққан.

Ўтган йил 31 декабрда илк ҳолат расман қайд этилган.

Аммо коронавирусга қарши вакцина ҳали-ҳануз кенг истеъмолга тайёр эмас.

Синовлар ҳамон давом этмоқда.

Аммо куни-кеча халқаро миқёсда энг ёмони ҳали олдинда эканига оид башоратлар ҳам янграб бўлган.

Коронавирус бу яқин ўн йилликларда йўқолмаслиги ҳам айтилган.

Иккинчи тўлқинга оид хавотирлар эса, кучайгандан кучаймоқда.

Аммо Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти яна бир нарсадан хавотирда.

Ташкилотга кўра, коронавирус боис, жаҳон иқтисоди деярли тақа-тақ тўхтаган.

Бунақаси эса, қолган бирор бир пандемия мисолида кузатилмаган.

Айрим давлатлар ортиқ чегараларини ёпиқ ушлаб тура олишмайди.

Тез орада ўз чегараларини, барибир, очишга мажбур бўлишади.

Ўз иқтисодларини жонлантиришларига тўғри келади.

Карантин чоралари эса, қисқа ва ўта маҳаллий бўлиши лозим, дейди ташкилот.

Халқаро ташкилотга кўра, пандемиянинг таъсири фақат жаҳон иқтисоди учун ҳалокатли бўлмаган.

Хайрия дастурлари ҳам бундан қаттиқ зиён чеккан.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти фавқулодда қўмитаси яна йиғилмоқчи.

Эртага, пайшанба куни мавжуд вазиятни қайта муҳокама этиб олмоқчи.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek