You’re viewing a text-only version of this website that uses less data. View the main version of the website including all images and videos.
Ҳаж бекор бўлади – энг йирик мусулмон давлати қарор қилди. Ўзбекистон-чи? - O'zbekiston, Islom, koronavirus
Ҳаж бекор бўлади - энг йирик мусулмон давлати қарор қилди. Ўзбекистон-чи? - Индонезиянинг қарори бу йилги Ҳаж зиёратига саноқли ҳафталар қолган бир пайтда янгради. Саудия Арабистони эса, ҳали-ҳануз жим, бу йилги Ҳаж тақдирига ҳозирча расман ойдинлик киритмаган. Шу кунларда айрим Ғарб нашрларида Ҳаж зиёрати билан боғлиқ айрим хабарлар кўзга ташланган. Уларда подшоҳлик зиёратчилар сонини кескин чеклаши эҳтимоли ҳақида айтилган. Ар-Риёднинг ўзи ҳалича бу хусусда расмий баёнот билан чиқмаган:
Ҳаж бекор бўлади - энг йирик мусулмон давлати қарор қилди. Ўзбекистон-чи?
Индонезияда 200 миллиондан ортиқ мусулмон яшайди.
Ҳар йилги Ҳаж зиёратига энг кўп мусулмон айнан Индонезиядан боради.
Бу йил Индонезиядан зиёратчилар сони икки юз мингдан ортиши кутилган.
90 фоиздан ортиқроғи аллақачон расман қайддан ўтган ҳам бўлишган.
Улар аксариятида энди бундай имконият қайтиб бўлмаслиги мумкин.
Чунки Индонезияда Ҳаж зиёратига бориш учун ўртача 20 йил кутасиз.
Масъулларга кўра, пандемия ва саёҳат чекловлари боис, бу каби қарорга келишган.
Глобал коронавирус пандемиясига қадар бу йилги Ҳаж зиёратининг 28 июл куни бошланиши кутилган.
Ўзбекистон эса, минтақанинг энг йирик мусулмон давлати бўлади.
Аҳолисининг сони расман 34 миллиондан ортади.
Марказий Осиёдан Ҳажга энг кўп зиёратчи айнан Ўзбекистондан боради.
Сўнгги йилларда уларнинг жаъми сони етти мингдан сал ортиши кўрилади.
Саудия Арабистонида 2017 йилда Ўзбекистонга бераётган квоталарини қарийб 40 фоизга оширган.
Ўзбекистонлик масъуллар ҳам Ҳаж борасида ҳозирча жим.
Бу хусусда ўзларининг якуний қарорларини ҳалича очиқлашмаган.
Саудия Арабистонининг сўнгги расмий мавқеи эса, шошмаслик бўлган.
Ўзбекистон пандемия боис жорий этган карантин чораларини аллақачон юмшатишга киришган,
Куни-кеча 80 кун ёпиқ турган масжидлари эшикларини қайта очишни ҳам бошлаган.
Шу кунларда айрим Ғарб нашрларида бу йилги Ҳаж зиёрати билан боғлиқ айрим хабарлар кўзга ташланган.
Уларда подшоҳлик зиёратчилар сонини кескин чеклаши эҳтимоли ҳақида айтилган.
Жумладан, Британиянинг нуфузли "Reuters" ахборот агентлиги куни-кеча мавзудан бохабар манбаларига таяниб бу ҳақда хабар берган.
Ар-Риёднинг ўзи ҳалича бу хусусда расмий баёнот билан чиқмаган.
Саудия Арабистонида коронавирус ҳоллари юз мингдан ортган.
Пандемия боис, бу йилги Ҳажни буткул бекор қилишга бўлган чақириқлар ҳам йўқ эмас.
Подшоҳликда халқаро парвозлар ҳануз тикланмаган.
Аэропортлари аксарият зиёратчиларни қабул қилувчи Жиддада эса, комендантлик соати қайта жорий этилган.
Муқаддас ва фарз бўлган Ҳаж зиёратини ҳар йил икки ярим миллионга яқин мусулмон адо этади.
Пандемия боис, Саудия Арабистони орада Умра визалари беришни ҳам тўхтатиб қўйган.
Кўпчилик аҳолиси мусулмон бўлган қолган Марказий Осиё давлатлари ҳам ҳозирча жим, бу хусусда ўзларининг якуний баёнотлари билан чиқишмаган.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: @bbcuzbek