You’re viewing a text-only version of this website that uses less data. View the main version of the website including all images and videos.
Тошкентда қолаётган инглиз: Коронавирус маслаҳатлари Ўзбекистон урф-одатларига зид келса-чи? O'zbekiston
Буюк Британия, кўплаб давлатлар қатори, хорижда яшаётган ё сафарда бўлган ва ватанга қайтишни истаган фуқаролари учун махсус рейсларни амалга оширмоқда. Британиянинг 1 миллиондан ошиқ фуқароси ҳозирда мамлакатдан ташқарида экани айтилади. Аммо, Жозеф Бакли Тошкентда қолмоқда, ҳамда ҳозирча хавотирда эмаслигини айтади. "Албатта, вазият тез ўзгариши мумкин ва бундай вақтларда оиланг, ота-онанг билан бирга бўлишни истайсан", - дейди у.
Сўнгги маълумотларда Ўзбекистонда корнавирусга чалинганлар сони расман 33 нафар экани айтилади.Ўзбек тилини Лондонда ўрганиб, сўнгра Тошкентга ўтган йили кўчиб ўтган Жозеф Вестминстер университетида инглиз тилидан дарс беряпти. Бу иши унинг ўзи учун ўзбек тилини янада яхшироқ ўзлаштиришига имконият берган. Айни дамда, Жозеф ўзбек маданияти ва урф-одатларини яқиндан кузатар экан, уларнинг коронавирус инқирози манзарасида қанчалар ўзгаришини савол остига олади. Ибрат Сафо у билан Тошкентдаги бугунги ҳаёт тарзи ва ўзбекистонликларнинг коронавирусга бўлган муносабати ҳақида суҳбатлашди.