Ўзбекистон, коронавирус: Телеграмдаги коронавирус ҳақидаги канал нима учун оммалашди? O'zbekiston

Ўқилиш вақти: 1 дақ

Коронавирус бутун жаҳонга тарқалиши ва минглаб одамлар умрига зомин бўлиши манзарасида Ўзбекистон ҳукумати ҳам унга қарши чораларни кўрмоқда. Бу чоралардан энг асосийларидан бири - халқни вирус хавфидан огоҳ қилиш.

Ижтимоий тармоқлар фаолияти билан яқиндан таниш Ҳикматулла Убайдуллаев ҳукуматга бу йўлда ёрдам беришга аҳд қилди. Яқинда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи раисига маслаҳатчи этиб тайинланган Убайдуллаев ўз ташаббуси билан Телеграм платформасида Коронавирус Инфо каналини очди. Ҳозирда бу каналга ярим миллион одам обуна бўлган. Ушбу канал сўнгра Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникация агентлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳамда Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди билан ҳамкорликда маълумотларни тарқата бошлади. Канал ҳозирда расмий ҳукумат канали мақомини олган.

Би-би-си журналисти Ибрат Сафо билан суҳбатда Убайдуллаев Ўзбекистон ҳукумати аъзолари ушбу инқироз туфайли туну кун ишлашаётганини айтади. Ўзбекистонда коронавирусни юқтирганлар сони пайшанба куни расман 23 дея қайд этилди.