Хитой ичидаги Ўзбекистон фуқаролари коронавирус хавфидан қандай сақланишяпти? O'zbekiston

Ўқилиш вақти: 1 дақ

Коронавирус, яъни Covide-19, Хитойнинг Уҳан шаҳрида пайдо бўлиши ортидан мамлакат бўйлаб 80 мингдан ошиқ одамга юқди.

Улардан 3,136 одам вафот этди.

Аммо, бугунга келиб, хусусан айни вирус манбаси саналган Уҳанда уни юқтираётганлар сони камайган ва кунига 10дан кам беморни ташкил қиляпти.

Хитой бўйлаб фавқулодда қурилган 14та махсус касалхоналарнинг барчаси ёпилган.

Вирус юқиши ҳоллари кескин камаяр экан, Хитойда ҳаёт аста-секин ўз изнига қайтаётганига ишоралар бор.

Хитой охирги йилларда ўзбекистонлик талабалар ва ишбилармонлар учун қулай мамлакатга айланганди.

Вирус тарқалиши ортидан Ўзбекистон ҳукумати Хитойдаги аксар фуқароларини кўнгилли равишда ватанга қайтарди.

Аммо, баъзи ўзбекистонликлар ўз бизнес фаолияти ёки оилавий шароитлари туфайли Хитойни тарк этмасликка қарор қилдилар.

Хўш, ҳозиргача давоси топилмаган коронавирус кенг тарқаган Хитойда яшаш ўзи қандай?

Ойлаб ўзларини карантин қилиш, яъни жамиятдан ихоталаб қўйиш, уларга руҳан ва жисмонан қандай таъсир қиляпти?

Биз шу саволлар билан Хитойда ишлайдиган ва ўқийдиган ўзбекистонликларга мурожаат қилдик.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek