Ўзбекистон, бокиралик сабоқлари - Ўзбек ёшларига жинсий тарбия керакми?

Сурат манбаси, Getty Images
Қанақа дарс, қанақа кўрсатув, уялмайсизларми очиқ гапиришга ёки юзларингда ҳаё қолмадими? Билимсизлик, ҳаё ёки қўрқув сабаб, қанча оилалар бузилиб кетаяпти. Тўғри тушунча ва билимга қарши эмасман...
Бу - айни шу масала борасида оддий ўзбекистонликларнинг фикрлари.
Жинсий тарбия ёки бокиралик сабоқлари Ўзбекистонда ҳам энг ҳассос, баҳсталаб, аммо муҳим ва долзарб мавзулардан бири бўлади.
Аксарият аҳолиси мусулмон ва жамияти анъанадор Ўзбекистонда бу борада қарашлар ҳозир тенг иккига бўлинган.
Шу кунларда Тошкентдан олинган расмий бир хабар эса, бу мавзуни яна қайта кун тартибига олиб чиқди.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Яъни, Ўзбекистонда ўсмирлар, ёш келин-куёвлар ва ота-оналарнинг репродуктив саломатлик борасидаги тиббий маданиятини оширишмоқчи.
Худди шу мақсадда келаси уч ой ичида махсус ахборот-маърифий порталини ишга тушириш режаланган.
Вояга етмаган шахслар учун жинсий тарбия масалалари бўйича махсус дастурлар ишлаб чиқилади.
Бунга нима сабаб бўлгани маълум эмас, аммо дунё тажрибасида бу каби сабоқлар инсонларнинг репродуктив саломатликлари, яъни исталмаган ҳомиланинг олдини олиш, тери-таносил ва ОИТС каби хасталиклардан ҳимояланишнинг энг муҳим йўли, воситаси сифатида кўрилади.
Ёшларнинг руҳий саломатликлари учун муҳим, деб кўрилади, мустаҳкам оиланинг асоси, деб билинади.
Ўзбекистонда яқинда ўтказилган сўров натижалари эса, жавоб берганлар барчасининг фикру қарашлари, дин-эътиқоди, ижтимоий мавқеъ ва жинсига қарамай, бу масаладаги бутун билимларини виртуал ҳудуддан олишларини кўрсатган.
Шундай экан, бу янгиликнинг аҳамияти нимада? Биз бу ҳафталик жонли мулоқотимизни худди шу савол атрофида уюштиришга аҳд қилдик.
Худди шу мақсадда Россиядан асли ўзбекистонлик шифокор Неъматжон Бозоров, Лондондан уч фарзанднинг онаси Фарзона Пайгир ва Москвадан фаол Зарнигор Омонуллаеваларни мулоқотимизга чорладик.
Кўринг, назардан қочирманг. Сиз нима дейсиз, Ўзбекистонда жинсий тарбия, бокиралик сабоқлари берилиши керакми?
Агар, ўтган ҳафта назардан қочирган бўлсангиз:
Аммо, бошқа томондан, Британияда ўтказилган янги сўров натижалари ҳам бошқа бир баҳсу мунозараларга ҳам замин яратмай қолмаган.

Сурат манбаси, Getty Images
Маълум бўлишича, Британиядаги талабаларнинг ярмидан кўпроғи жинсий тарбияни беҳаё манбалардан олади.
Улар учдан икки қисмининг мактабдаги жинсий тарбия дарсларидан ўзларига лозим маълумотларни ола билмаганликлари кўрилган.
Талабалар Миллий Иттифоқи янги сўров бу дарсларнинг қайта кўриб чиқилишини тақозо этишини билдирган.
Бу сўровда икки ярим мингдан ортиқ талабанинг фикри ўрганилган.
Британияда жинсий тарбия сабоқлари, йилларки, ўрта мактабларда ўқитиб келинади. Аммо ҳозирча ихтиёрий саналади.
Биргина Лондоннинг ўзида ҳозир юзлаб ўзбеклар истиқомат қилишса, ҳатто, бу ерда ҳам уларнинг бу борадаги фикрлари мутлақ қарама-қарши экани кузатилади.

Сурат манбаси, BBCuzbek
Сўнгги йиллик халқаро ҳисоботларда ҳам, Россия ВИЧ-ОИВ эпидемияси бўйича Марказий Осиё илова Шарқий Европада пешқадам мавқеъда қолмоқда.
Вирусни янгитдан юқтираётганлар сони бўйича ҳам энг илғори сифатида кўрилади.
Жорий пайтда Россияда ОИВ-ВИЧ вирусига чалинганлар сони бир миллионга нисбат берилади.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ОИТСга қарши курашиш идораси - ЮНАЙДСнинг 2007 йилги ҳисоботида эса, Ўзбекистон ҳам ВИЧ бўйича минтақада етакчиси экани айтилган.
Устига устак, дунёдаги энг кўп ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари айнан Россия ҳисобига тўғри келади.
Уларнинг сонлари ҳам расмий ва ҳам норасмий манбаларда бугун ҳам миллионларга нисбат берилади.
Россиянинг ўзида бу сабоқлар мактабларда ўқитилмайди.
Аммо бунинг зиддига, жамияти қанчалик анъанадор ва катта сондаги аҳолиси мусулмон эканига қарамай, Қирғизистон ва Тожикистонда бу дарслар ўқув режаларига киритилган. Қозоғистонда эса, синов тариқасида синаб кўрилган.
Бошқа томондан, фоҳишалик, фоҳишабозлик ва эрта никоҳ ҳоллари ҳам Ўзбекистон юз тутиб турган жиддий муаммолардан бири сифатида эътироф этилади.
Барча бу омиллар эса, ўз навбатида, Ўзбекистонда ҳам жинсий тарбия - бокиралик сабоқлари мавзусининг аҳамиятини янада бўрттиради.

Сурат манбаси, Uriel Sinai
Янги Ўзбекистон ҳукумати, расмий Тошкент сўнгги йилларда бу борада жиддий қадамлар қўйган.
Президентнинг хотин-қизларга оид ўтган йилги фармони, унга асосланган Вазирлар Маҳкамаси қарорида бунинг учун қизлар марказлари, аёллар маслаҳатхоналари ташкил этиш борасида ҳам сўз борган. Тезкор алоқа тармоғи очилиши ҳам тилга олинган.
Махсус портал ва ёшларга мўлжалланган жинсий тарбия дастурларига оид режалар эса, бунинг ортидан бўй кўрсатган.
Аммо кўрилаётган бу каби чоралар самараси борасида ҳозирча барча эксперт ва фаолларни якдил фикрда, деб бўлмайди.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek












