Ўзбекистон, футбол: Андижон клубига пул бериш ҳокимнинг мажбуриятими?

Сурат манбаси, Social media
Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоси қандай муаммолар юзини очди?
Блогерлар ҳоким видеоси боис ўз мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар.
Таниқли блогер Элдар Асанов шундай ёзди:
Андижон вилояти ҳокимининг маҳаллий футбол клуби ҳақидаги юқоридаги фикрларига Алишер Никимбаев ўзининг «Футболиум» (@ANikimbaev) телеграм каналида жуда тўғри муносабат билдирибди:
"Қачонки, ҳоким стадионни 17 миллиардга таъмирлаттирганини, клубга пул бераётганини айтса, бу, унинг вилоят бюджетини худди ўзиникидек тақсимлаётганини англатади.
Қачонки ҳоким, муовини орқали клубга юз миллион нақд бериб юборганини, кейин яна 280 миллион нақд пул тарқатганини айтса, керакли идоралар қизиқиши керак - бу нақд пуллар қаердан келди ва уларнинг солиғи тўланганми?
Қачонки, ҳоким, сўнгги ўринда бораётган клубга пул беришга мажбур эмаслигини айтса, у ҳақ. Шахсан унда бундай мажбурият йўқ. Ўша клуб таъсисчилари ва хомийларида бор бундай мажбурият, у ҳам жорий шартномалар ва келишувлар асосида.
- Футбол, ОФК -2019: Ўзбекистон терма жамоаси қаергача боради?
- Ўзбекистон, Футбол: "Пахтакор" мухлислари жанжал қилди, наманганликлар ҳакамга тўн кийдиришди
- Ўзбекистон U-23 футбол бўйича Осиё чемпиони
- Ўзбекистон футбол бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиши мумкин
- Раматов ўзбек футболини ё бор, ё йўқ қилмоқчи
Агар таъсисчилар клубга қилинган ҳаражатлар ўзини оқламаяпти, деб ҳисоблашса, улар клубни ёпадилар ёки ундан қутуладилар. Масалан, Роман Абрамович ёки Шайх Мансур ўз клубларига хаддан ташқари кўп пул кетаётганидан шикоят қилишларини тасаввур қила олмайман. Алишер Усмоновга Арсенал бошқарувидаги баъзи қарорлар ёқмади, натижада ўзига тегишли 30 фоизлик акцияни сотиб юборди. Эътибор беринг, тилга олинган бу инсонлар, ростан ҳам, «мен клубга пул беряпман» дейишга ҳаққи бўлган одамлардир...»
Иқтибос тугади.
Қизиғ-а, бир қараганда, мантиқли ва тўғри туюлган ҳар қандай беш дақиқалик нутқда жуда чуқур муаммолар аломати кўзга ташланади - ноқононуний пул айланмаларидан тортиб, мажбурий ҳомийликларгача... Яна бир бошқа кўз билан қаралса, оддий, одатий ҳаёт, биз ўрганиб қолган бошқарув тарзи, ҳамма жойда, ҳамма соҳа шунақа...
Сиз нима дейсиз?
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek
















