Футбол, ОФК -2019: Ўзбекистон терма жамоаси қаергача боради?
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Бирлашган Араб Амирликлари ўтаётган Осиё Кубогининг гуруҳ босқичида F гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи турда Туркманистонни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳдан чиқиш масаласини ҳал қилди.
Ўзбекистон гуруҳдаги сўнгги учрашувини бугун, пайшанба куни гуруҳнинг фаворити ҳисобланган Японияга қарши ўтказади.
Жамоа бош мураббийси Эктор Купер чоршанба куни Ал-Айндаги матбуот анжуманида бу ўйинда асосий таркибни туширмаслигига ишора қилган.
"Эртага Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнаймиз. Лекин биз фақат эртанги баҳс ҳақида ўйлаётганимиз йўқ. Чунки 1/8 финалга чиқиб бўлдик. Баъзи футболчиларга дам берамиз. Ўйинчилар жароҳат олмасликлари учун уларни ўйлашимиз керак. Мақсадимиз Японияни мағлуб этиб, гуруҳда биринчи ўрин билан кейинги босқчига чиқиш", - деб айтган аргентиналик мураббий Япония билан ўйин арафасида.

Сурат манбаси, GIUSEPPE CACACE
"Эртага фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Лекин дастлабки икки учрашувда 180 дақиқа давомида ўйнаган футболчиларга дам берамиз. Бундан ташқари, сариқ карточкаси бор ўйинчиларни ҳам асраймиз. Африка Кубогида жамоа яхши ўйнаган пайтда таркибдаги футболчиларга дам бермагандим. Кейин ўша ўйинчиларда чарчоқ аломатлари сезилиб қолди. Ўша тажрибадан кейин ҳозир ўзгаришлар қилмоқчиман. Айнан кимлар заҳирада қолишини бугунги машғулотдан кейин аниқлаб оламиз", - дея Ўзбекистон термасининг бош мураббийсидан иқтибос келтирмоқда Chempionat.asia сайти.
Ўзбекистон Японияга мағлуб бўлса, нимчорак финалида Австралияга тўқнаш келади.
Агар F гуруҳида Ўзбекистон биринчи ўринни олса, Е гуруҳида иккинчи бўлган жамоа билан ўйнайди.
Бу Қатар ёки Саудия Арабистони бўлиши мумкин.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам плей-оффда Ўзбекистонни осон жамоа кутмаяпти.
Осиё Кубогида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг имкониятларини Тошкентдан журналист Бобомурод Абдуллаев ҳамда лондонлик муҳлис Лазиз Тўраевлар билан муҳокама қилдик.













