You’re viewing a text-only version of this website that uses less data. View the main version of the website including all images and videos.
Ўзбекистон: Энди қайси қуролларни дўкондан сотиб олиш мумкин?
Ўзбекистонда энди одамлар қурол сотиб олиб, бир-бирларини отишлари мумкинми?
Қурол ҳақида қонун кабул қилиши билан жамиятда авж олган баҳс ва хавотирларнинг аксариси худди ана шундай саволга тақалмоқда.
Баъзилар энди қурол билан амалга ошириладиган жиноятлар кўпаяди, деб қўрқмоқда.
Бироқ янги қонун аслида қурол ишлатишни чеклайди каби фикрлар ҳам бор.
Таҳлилчиларга кўра, Ўзбекистон ҳукумати айни қонунни жамоатчилик билан маслаҳатлашмай ва расман изоҳламай қабул қилгани сабабли ҳам жамиятда ваҳима уйғонган.
Франциядан сиёсатшунос Камолиддин Раббимовнинг айтишича, Президент Мирзиёев ёки ҳечса бирон сиёсатчи чиқиб, бу қонунга изоҳ бериши мумкин эди.
Қонун билан танишиб чиққан тошкентлик блогер Шаҳноза Соатова эса ББС Ўзбек билан суҳбатда Ўзбекистон фуқаролари энди қандай қуролларни сотиб олишлари мумкинлигини санаб ўтди.
Ўзбекистон давлат раҳбарлари қурол ҳақида қонун қабул қилиш олдидан қандай йўл тутишлари керак эди?
Мамлакат қурол-яроққа эгалик борасида қайси давлатга яқинлашмоқда - АҚШгами ёки Қозоғистонга?
ББС Ўзбек Хизмати видеолавҳасини томоша қилинг.
Алоқадор мавзулар:
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Тelegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek