Ўзбек аёлининг дардига малҳам чанқовуз бугун нималарни куйлайди?
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 1
Чанқовузчи ва тадбиркор Муҳаббат Абрайқулова ўзбек момолари юрагидаги бор дардларини чанқовуз орқали чиқаришганини айтади. Унинг айтишича, бугун аёллар дардларини телефон орқали тўкиб солиши мумкин.
"Бироқ у вақтлари дардини бировга айтаман, деса ёнида яқини бўлмаган бўлиши мумкин. Ёрини соғинган бўлса ҳам чанқовуз орқали тўкиб солган", дейди у.
"Бойсун баҳори" фолькор фестивалида иштирок этаётган Муҳаббат Абрайқулова бугун мактабгача таълим ёшидаги болаларга ва атрофдагиларга чанқовуз чалишни ўргатяпди.
Вақтида ўзбек аёлларининг дардини куйлаган чанқовуз бугун нималарни куйга соляпти. Бойсундан Би-би-си Ўзбек хизмати мухбири Гулсевар Замон лавҳасини томоша қилинг.
Бойсунда баҳор: Би-би-си мухбири фольклор фестивалидан хабар қилади

Сурат манбаси, BBC Uzbek
Сурхондарёнинг Бойсун тоғларида фольклор фестивали бошланди. Унда Ўзбекистоннинг турли жойларидан келган фольклор жамоаларининг 200 дан ортиқ қатнашчилари иштирок этади. 10 йил тўхтаб қолиб, қайтадан тикланган фестивалда Би-би-си Ўзбек хизмати мухбири нималарни кўрди?
Тадбирни бевосида Сурхондарёдан туриб ёритаётган Би-би-си Ўзбек хизмати мухбири Гулсевар Замоннинг айтишича, ёмғир тинмасдан ёғишига қарамасдан фестивалга келувчиларнинг оқими кун бўйи тўхтамаган.

Сурат манбаси, BBC Uzbek
"Ҳаво совуқ ва ёмғир ёғаётган бўлишига қарамасдан байрам тадбирлари яхши ташкил қилинибди. Ҳунармандлар ўзларининг нарсаларини олиб чиқган. Халқ оғзаки ижоди санъаткорлари эрталабдан кечгача йиғилганларга ўз ижодини намойиш қилди. Ёмғир, ҳамма томон лой бўлишига қарамасдан томошабинлар оқими тўхтамаяпти. Уларнинг юзида байрам кайфиятини сезиш мумкин. Неварасини етаклаб олган кекса аёллардан тортиб, турли ёшдаги томошабинлар келмоқда", дейди Гулсевар Замон.

Сурат манбаси, BBC Uzbek
Қирлар бўйига ўтовлар тикилган. Бир ўтовда бахшилар, яна бирида савдо-сотиқ бўляпти. Яна бир ўтов журналистлар учун ажратилган.

Сурат манбаси, BBC Uzbek
Фестиваль қарийб 10 йилдан бери ўтказилмай тўхтаб қолган эди.
Фестивал ташкилотчиларининг таъкидлашича, Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан "Бойсун баҳори" фольклор фестивали қайта тикланди.

Сурат манбаси, BBC Uzbek
Бу маънавий-маърифий тадбир янги истеъдодларни кашф этилишига умид қилинмоқда.

Сурат манбаси, BBC Uzbek
Шунингдек, фестиваль доирасида миллий халқ ўйинлари ва анъанавий майдон томошалари санъати намоёндаларининг дастурлари ҳам намойиш этилади.
Бойсун ҳунармандлари: Катта фойда кўрмасак ҳам анъанавий услубдан воз кечмаймиз
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 2
Қўл меҳнати билан 18 аср услубида қурилган дастгоҳларда ва табиий олинган ранглар билан тўқилган гилам, кийим ва дўппилар ишлаб чиқарувчига катта фойда келтирмайди. Бироқ Бойсундаги Ҳунармандлар уйи раҳбари Ҳанифа Салимова даромад катта бўлмаса ҳам қадимий услубда ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни сақлаб қолиш кераклигини айтади.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek












