Ўзбекистон ва тиббиёт: "Мен врач бўлиб касал даволайми ё уйма-уй юриб касаллик тўғрисида гапириб берайми?"

Ўқилиш вақти: 1 дақ

Ўзбекистонлик шифокорнинг Би-би-сига айтишича, мамлакатдаги шифокорлар елкасига қўйилган иш кўлами жуда катта. Бу ишнинг барини самарали амалга оширмаслик эса аҳоли саломатлигига салбий таъсир қилмоқда.

Ўз исми сир қолишини сўраган шифокор Ўзбекистонда тадбиқ қилинган "умумий амалиёт шифокори" мутахассислиги қайта кўриб чиқилиши керак, деган фикрда. Унинг айтишича, эндигина туғилган чақалоқ ва 100 ёшгача бўлган инсон саломатлиги ўртасида фарқ катта ва уларга ўзига хос йўлда муолажа қилишни умумий амалиёт шифокори одатда уддалай олмайди.

Суҳбатдош поликлиникада ишлашдан ташқари, уйма-уй юриб аҳолининг тиббий маданиятини ошириш бўйича консультация олиб бориши, ҳамда касаллар томонидан уйга ҳам чақирилишини айтади.

Шифокор, шунингдек, унинг маоши бир ҳафтага зўрға етишини билдирди.

Ўзбекистон расмийларига кўра, келгуси бир йилда тиббиёт ходимларининг маошлари икки баравар кўпаяди. Дастлаб 2018 йил 1 декабридан 20 фоиз, келгуси йил апрелида 15 фоиз, 2019 йил кузида яна 10 фоиз иш ҳақлари ошади. Аммо, ошиб бораётган нархлар манзарасида бу маошлар миқдори тиббиёт ходимларига қанчалик енгиллик олиб келиши ҳозирча ноаниқ.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek