Ўзбекистон-Қозоғистон: Мирзиёев Каримов ва Назарбоевдан ҳам “ўзиб кетдими”?

Ўқилиш вақти: 2 дақ
Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Россия Президентининг куни-кеча Тошкентга уюштирган давлат ташрифи чоғида қурилиш лойиҳасига расман старт бериш билан Ўзбекистон Марказий Осиёда атом электр станцияси барпо этишга киришган биринчи мамлакатга айланди.

Қўшни Қозоғистон минтақада бу каби ташаббус билан чиққан илк давлат эса-да, Ўзбекистоннинг янги президенти қудратга келган бор-йўғи икки йилча вақтнинг ўзида бу масалада бир қарорга келган.

Саноқли ойларнинг ичида Россия томони билан бу хусусда ҳукуматлараро келишувга борган ва аллақачон мазкур қўшма лойиҳанинг ижросига ҳам киришган.

Орада Ўзбекистоннинг янги президенти Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги ташкил этилишига фармон берган.

Айрим минтақавий нашрларда ўзбекистонлик олимларнинг "АЭС Ўзбекистонни элита давлатлар сафига қўшиши"га оид фикрлари бўй кўрсатган.

Россия томони буни "нафақат ишончли ва хавфсиз энергия манбаси, балки мамлакат иқтисодиётига киритилган узоқ муддатли инвестиция", - деб баҳолаган.

Ўзбекистон томонидан "улкан лойиҳа келажакда мамлакат аҳолисини узлуксиз ва арзон нархдаги электр энергияси билан таъминлаши"га оид фикрлар янграган.

Президентлар

Сурат манбаси, kremlin.ru

Мустақил Қозоғистон эса, ҳали бундан ўн йил аввал Россия билан ҳамкорликда ўз ҳудудида атом электр станцияси қуриш истагини изҳор этган.

Орада ўз режасини ўзгартириб, ҳатто, битта эмас, қўшалоқ АЭС барпо этсак-чи, деган фикрга ҳам борган.

Ўтган ўн йил давомида бу мавзуга такрор ва такрор қайтган, аммо ҳали-ҳануз ҳукумати бу хусусда якуний бир қарорга келмаган.

Агар, Қозоғистон томонининг сўнгги режасига назар ташланса, илк атом электр станцияси мамлакатда шу йил қуриб битказилиши керак бўлган.

Қозоқ ҳукумати томонидан ўртага қайта-қайта отилаётган ташаббус мамлакат ичкарисида бир хилда қарши олинмаган.

Айниқса, мамлакат мухолифати, етакчи зиёлилари ва экологларининг жиддий танқидларига сабаб бўлган.

Улар бу борада қатъий "йўқ", деган хулосага келиши учун Қозоғистонга Советлар даври "Семипалатинск"ининг ўзи кифоя қилишини айтишган.

Президентлар

Сурат манбаси, kremlin.ru

Қозоғистон ҳудудида барпо этилган бу ядровий полигонда узоқ йиллар давомида оммавий қирғин қуроллари синаб келинган.

Бунинг мамлакат экологияси ва одамлари саломатлигига қанчалик улкан зиён етказиб улгургани ҳали-ҳануз халқаро миқёсда жиддий хавотирларга сабаб бўлиб келади.

Ўз мустақиллигини қўлга киритишидан қисқа вақт ўтмай, Қозоғистон бу полигонни ёпган.

Марказий Осиёни "ядровий қуроллардан холи ҳудуд", деб эълон қилиниши ғоясининг ташаббускорларидан бирига айланган.

Атом электр станцияси қуриш масаласида ҳам, албатта, жамоатчилик фикри билан ҳисоблашишини ошкора ва расман таъкидлаган.

Қозоғистон дунёнинг энг кўп уран қазиб чиқарувчи ва экспорт қилувчи иккита давлатидан биттаси бўлади.

Мамлакат жорий пайтда дунёнинг 41 фоиз уранига эгалик қилади.

Яқинда Қозоғистон ҳудудида МАГАТЭнинг кам тўйинтирилган уран банки ҳам очилган.

Расмий Остона бугун тинч мақсадларда атом энергиясидан фойдаланиш ғояси тарафдорларидан бири бўлади.

Шундай экан, ўзида бунинг учун инфратузилма деярли тўлиғича мавжуд бир шароитда Қозоғистон атом электр станцияси барпо этишга шошилмаяпти?

Суҳбатдошимиз Қозоғистондан етакчи эксперт Досим Сатпаев ўз жавоби билан. Танишинг ва бу борада сиз ҳам ўз фикрларингиз билан ўртоқлашинг.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek