Шерзод Қудратхўжаев можаро марказида: ким ҳақ?

Сурат манбаси, Facebook.com/kudratkhodjaev
Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзод Қудратхўжаев иштирокидаги видео Интернет ижтимоий тармоқларида охирги кунларда роса кўп тарқалган видео бўлди.
Мобил телефонда тасвирга олинган видеода Шерзод Қудратхўжаев рус тилида гапираётган аёлга давлат тилини билмагани учун дакки беради ва ўзбек тилида гапиришни талаб қилади.
Қисқа видеодан ҳодиса қаерда рўй бергани, орада жанжал келиб чиқишига нима сабаб бўлгани англашилмайди.
Халқаро Пресс-Клуб раҳбари иштирокидаги видео социал тармоқларда роса қизғин баҳсларни келтириб чиқарди.
Айримлар Шерзод Қудратхўжаевни миллатчилик ва маданиятсизликда айбладилар.
Бошқалар эса уни ҳимоя қилдилар, Ўзбекистонда яшаётган инсондан Ўзбек тилида гапиришни талаб қилишда ҳақ эканини ёздилар.
17-сентябрь куни Шерзод Қудратхўжаев ўзининг Facebookдаги саҳифасида рус тилида видеомурожаат эълон қилди ва ҳодиса қачон ва қаерда юз бергани ҳақида изоҳ берди.
Журналистика университети ректори, Интернетда эълон қилинган видео контекстдан узиб олинганини ва бу видеони эълон қилишдан кўзланган мақсад провокация, деб айтди.
Шерзод Қудратхўжаев ўзининг рус тилини мукаммал билишини, бундан бир ой олдин ўзи билан жанжаллашган аёллар эса Ўзбекистонда ўнлаб йиллар мобайнида яшаб ҳам давлат тилини маиший даражада ҳам билмасликларини танқид қилди.
Хўш, ушбу ҳодиса қандай мулоҳазаларга ундайди?
Би-би-си таниқли адиб Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхондан ўз муносабатини сўради.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: @bbcuzbek














