Питердаги олий маълумотли ўзбек тиланчи: "Ўзбекистонга қайтишга ор қилдим"

Ўқилиш вақти: 1 дақ

Самарқандлик Маъруф Махмадалиевнинг ёши 60 да. У Москва Давлат Педагогика университетини тамомлаб, Ўзбекистондаги нуфузли илм даргоҳларида ўқитувчи, таржимон бўлиб ишлаганини айтади.

Айни пайтда Санкт-Петербургдаги ногиронлар уйида яшаб, жомеъ масжиди ёнида тиланчилик қилаётган Маъруф ота Россияга қандай келиб қолгани ва бу ердаги ҳаёти ҳақида Би-Би-Си ўзбек хизматига гапириб берди.

- 1997 йилда тижорат қилиш учун хурмо олиб келгандим. Бу ерда талончиларга учраб, 20 минг АҚШ долларига тушиб қолдим. Катта қарз, орият учун Ўзбекистонга қайта олмадим, - дейди Маъруф Махмадалиев.

Россияда омади юришмаган муҳожир соғлигини ҳам йўқотгач, ногиронлар уйидан бошпана топган. Отахоннинг айтишича, ётоқ жойи бепул, 1 маҳал иссиқ овқати тайин. 2 марта инсульт ўтказиб, ногиронлар аравачасига боғланган Маъруф ота соғлигини тиклашга пул йиғиш учун жума кунлари шаҳардаги жомеъ масжиди ёнида тиланчилик қилаяпти.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek