Ўзбекистонга сармоя йўлида ким ёки нима тўсиқ бўлмоқда?

Ўқилиш вақти: 1 дақ

Ўзбекистонда жамоат ҳожатхоналарининг аҳволи ўта аянчли эканини ҳам ўзбекистонликларнинг ўзи ва ҳам хорижий сайёҳлар жуда яхши билишади.

Мамлакатда туризмни ривожлантиришга эътибор кучайтирилгани муносабати билан бу муаммони ҳал этиш зарурлиги таъкидланмоқда.

Бу муаммони ҳал этишга ўз кўмагини таклиф қилаётган ишбилармонлардан бири АҚШда истиқомат қилаётган асли ўзбек Бобур Ҳасан.

У жамоат ҳожатхоналари ва тор жойларда автомобиль қўйиш жойини барпо этиш сингари 2 йирик лойиҳага 40 миллион АҚШ доллари миқдорида Ўзбекистонга сармоя киритишга қарор қилган.

2018 йил бошида бу икки лойиҳани қўллаб-қувватлаган Ўзбекистон расмийлари ўшандан бериб "жимиб" кетдилар.

Нега бундай бўлгани сабабини ишбилармон билмайди.

Вақт эса ўтиб боряпти, кунлар қизиди, хорижий туристлар қийналмоқдалар.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek