You’re viewing a text-only version of this website that uses less data. View the main version of the website including all images and videos.
"Ўзбекистонга пулини қўйган бирорта одамни текширтирмайман"
Президент Шавкат Мирзиёев ўзбекистонликларни хориждаги маблағларини Ўзбекистонга ётқизишга чақирди.
Тошкент вилояти фаоллари, республика идора ва ташкилотлари раҳбарлари ҳузурида гапирган Президент Мирзиёев, бундан кейин Ўзбекистон иқтисодиётига пул тиккан тадбиркорлар текширилмаслигини таъкидлаган.
Президент тадбиркорларни Ўзбекистонга сармоя киритишга, заводлар қуришга, кластерлар яратишга чақирган.
"Мана шуни мен нима учун баралла айтаяпман? Ҳамма эшитсин! Ўзбекистонга пулини қўйган бирорта одамни текширтирмайман. Олиб келинглар пулларингни! Корхона қилинглар! Кластер қилинглар! Завод қуринглар! Неча миллион доллар қилсангиз ҳам. Бўлди, у замон тугади. Бўлган иш бўлиб бўлди, деб айтди Президент Мирзиёев.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Telegram орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002