Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 29 Январь, 2010 - Published 14:43 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
'Инқироздан кейин қозоқ иқтисоди ўсмоқда'
Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев
Президент Назарбоев: "шу вақтгача мамлакат гуркираб ўсишига асосий омил бўлган хомашё савдосига асосланган иқтисодни эндиликда турфа хиллаштиришга эътибор қаратилади"
Ўзининг анъанавий йиллик мамлакатга мурожаатида Президент Нурсултон Назарбоевнинг айтишича, глобал иқтисодий инқироздан кейин Қозоғистон иқтисоди оёққа турмоқда ва бу нарса бюджет ташкилотлари ходимларининг маошларини мўлжалланганидан уч ой илгари ошириш имкониятини беради.

Президент Нурсултон Назарбоев ўз нутқини Қозоғистон парламентининг юқори ва қуйи палаталари аъзолари қаршисида қилган.

Қозоғистон президентига кўра, шу вақтгача мамлакат гуркираб ўсишига асосий омил бўлган хомашё савдосига асосланган иқтисодни эндиликда турфа хиллаштиришга эътибор қаратилади ва бу хорижий сармоялар воситасида амалга оширилади.

Собиқ Шўро республикалари орасида Қозоғистон глобал молиявий инқироздан сезиларли зарба еди, ўз маърузасида мамлакат президенти иқтисодни оёққа турғазишда уни турфа хиллаштириш муҳим эканини урғулаган.

Жаноб Назарбоевнинг айтишича, натижада Қозоғистон иқтисодиёти хомашё сотишга эмас, уларни қайта ишлашга кўпроқ йўналтирилади.

Қозоғистон Президенти Назарбоев Ялпи Ички маҳсулотдаги саноат ишлаб чиқаришини кўпайтириш, деҳқончилик маҳсулотлари экспортини ошириш, яқин йилларда Қозоғистон ўзини-ўзи қурилиш моллари билан тўла таъминлаши каби режаларни ўзи олдига қўяётганларини айтди.

Президент Назарбоев сўзларига кўра, Хитой, Жанубий Корея, Бирлашган Араб Амирликлари ва бошқа хорижлик сармоядорлар Қозоғистон иқтисодига 20 миллиард долларлик инвестиция ётқизишга рози бўлганлар.

Жаноб Назарбоевнинг айтишича, ҳозирги иқтисодий ўсиш Қозоғистондаги бюджет ташкилотлари ходимлари маошларини оширишга имкон беради, "биз 1 апрелда маошларни 25 фоиз, мўлжалдагидан уч ой илгари кўтара оламиз", деб айтган Қозоғистон раҳбари.

Ўзининг маърузасида Президент Назарбоев Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идораларини ислоҳ қилиш режалаштирилаётгани ҳақида эълон қилган.

Президент Назарбоев сўзларига кўра, ҳозирги мамлакат куч тизимлари самарасиз ва шаффоф эмас.

"Авваламбор, ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимини оптималлаштириш, ҳар бир давлат органининг ваколатини аниқ-тиниқ қилиб белгилаб олиш зарур. Бизнинг қонунларимизни инсонпарварроқ қилишимиз, қонунларимиз сифатини оширишимиз керак. Бу идораларнинг фаолиятида асосий эътибор идоранинг ички манфаатларига эмас, аввваламбор фуқароларнинг ҳуқуқлари, давлат манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилиши лозим. Бошқача айтганда, янги ўн йилликда бизга демократик давлатлардаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимларидек юқори халқаро мезонларга жавоб бероладиган ҳуқуқни ҳимоя қилиш тизими керак", деб айтган Президент Нурсултон Назарбоев.

Шунингдек, ўзининг нутқида жаноб Назарбоев матбуотни, ноҳукумат ташкилотларини қўллаб-қувватлашга ваъда берган, бунинг учун ҳукуматга 7 миллион доллари ажратиши ҳақида буйруқ беражагини айтган.


Фикр ва мулоҳазаларингиз учун SMS рақамимиз:

0044 77 86 20 11 24

Би-би-си Ўзбек хизматига электрон мактуб йўлласангиз, манзилимиз: uzbek@bbc.co.uk

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
ОХҲТрамзиҚозоғистон
ОХҲТга раислик минтақа учун нимани англатади?
Газ қувуриХитой
томонга Марказий Осиё гази 'оқа' бошлайди
Атом электр станциясиҚозоғистон
ҳудудида ядровий ёқилғи банкини жойлаштиришга тайёр
ОстонаСана
Пойтахт Остонанинг 10 йиллиги нишонланмоқда
Президент Нурсултон НазарбоевСиёсат
Нурсултон Назарбоев орзуларни чиппакка чиқардими?
Қозоғистон Президенти Нурсултон НазарбоевСуҳбат
'Қозоғистон - барқарорлаштирувчи давлат'
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy