Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 14 Январь, 2010 - Published 11:17 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Қозоғистон ОХҲТга раислиги даврида нималарни режаламоқда?
Қозоғистон Ташқи Ишлар вазири ОХҲТга раислик муддатининг устувор вазифаларини тақдим этди

Собиқ Иттифоқ республикалари орасида биринчи бўлиб Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилотига раислик қила бошлаган Қозоғистон ўз режаларини тақдим этди.

Венадаги ташкилот қароргоҳида нутқ сўзлаган ташқи ишлар вазири Қанат Саудабаев Қозоғистон ўз раислик муддатининг асосий масалаларидан бири сифатида Афғонистонда барқарорликни ўрнатишни белгилашини билдирди.

"Афғонистондаги вазиятнинг ривожланишини биз глобал хавфсизлик, терроризм, диний экстремизм ва гиёҳванд моддаларнинг ноқонунуий савдосига қарши кураш нуқтаи назаридан ёндошамиз",- деди жаноб Саудабаев.

Қозоғистон Ташқи Ишлар вазири Афғонистонни мустақил, тинч ва демократияга асосланган жамиятга айлантириш йўлида ёрдам бериш ОХҲТ ва халқаро ҳамжамиятнинг асосий вазифаларидан бири эканлиги ва бу йўлда Лондонда январ ойи охирларида ўтказиладиган халқаро анжуман муҳим рол ўйнашини билдирди.

Жаноб Саудабаев шунингдек, атроф-муҳитни асраш ва парламент тизимларини такомиллаштириш масалалари ҳам устувор йўналишлардан бўлишини билдирди.

Аввалроқ Қозоғистоннинг ОХҲТ раислиги борасида гапирган президент Нурсултон Назарбоев Ғарб билан Шарқни яқинлаштириш йўлида ҳаракат қилиниши ҳақида билдирганди.

Президент Назарбоев Венадаги бугунги маросимга видео-мурожаатида Қозоғистон раислик муддатининг шиори тўртта "Т" дан иборат бўлишини айтди. Булар - "trust" - ўзаро ишонч, "tradition" - анъаналар, "transparency" - ошкоралик ва "tolerance" - бағри кенгликдир, деб айтди жаноб Назарбоев.

Қозоғистоннинг ОХҲТга раислик қилиш ғояси бундан ўн йил аввал илгари сурилганди. Шу ўн йил мобайнида инсон ҳуқуқлари ва сўз эркинлиги соҳаларидаги вазияти туфайли бу мавқега не қадар лойиқлиги ҳақидаги баҳслар тинмади.

Бир қатор инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотларига кўра, Қозоғистон демократия соҳасида кўзга ташланарли қадамларни қўймаган ва шунинг учун ОХҲТга раисликка лойиқ эмас.

"Азат" мухолифат партияси ОХҲТ Парламент Ассамблеясида Қозоғистондаги демократия аҳволини муҳокама қилиш маҳсус мажлис чақириш таклифи билан чиқди.

Аммо расмийлар Қозоғистоннинг ташкилотга раис этиб тайинланиши мамлакатнинг халқаро обрўси юқори эканлиги ва раислик каби тарихий вазифани шараф билан бажаришга тайёр эканлигини айтмоқдалар.

Венадаги баъзи дипломатлар ҳам Қозоғистоннинг ОХҲТга раислиги ташкилотга аъзо Ғарб ва Шарқ мамлакатлари ўртаисида кўприк вазифасини ўташига умид билдирдилар.

Аммо Австрия Ташқи Ишлар вазири Қозоғистон раислигининг муваффақиятлари мамлакатнинг инсон ҳуқуқлари, демократия ва қонун устуворлиги йўлида қўйган қадамлари асосида баҳоланишини билдирди.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
ИЧКИ САҲИФАЛАР
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy