Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 09 Декабр, 2009 - Published 16:11 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
'Янги қонун сўз эркинлигини чеклайди'
Остона шаҳри
Янги қонунда шахсий ҳаётга тааллуқли ахборотни ноқонуний тўплаганлик учун беш йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси кўзда тутилган
Қозоғистонда шахсий ҳаёт дахлсизлигига доир қонунчиликка киритилган ўзгартиришларнинг сўз эркинлигини чеклаши борасида хавотирлар билдирилмоқда.

Президент Нурсултон Назарбоев "Фуқароларнинг шахсий ҳаёти дахлсизлиги ҳуқуқи ҳимояланиши масалалари бўйича айрим қонунчилик актларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонунни имзолаган.

Янги ўзгартиришларига мувофиқ, шахсий ҳаёт сирлари, шахсий пул маблағлари ва омонатлар, ёзишма ва телефон муловотларини ошкор этганлик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилади.

Кимнингдир шахсий ҳаётига тааллуқли ахборотни ноқонуний тўплаганлик учун беш йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси кўзда тутилган.

Ушбу ўзгартиришлар Қозоғистон парламентида муҳокама этилаётган пайтда журналистлар ташкилотлари депутатларга мурожаат қилишган, янги қонун лойиҳасини қабул қилмасликни сўрашган.

Қозоғистон парламенти янги қонун учун овоз берганидан кўп ўтмай Президент Нурсултон Назарбоев уни маъқуллади.

Кузатувчилар янги қонуннинг қабул қилинишини Президент Нурсултон Назарбоевнинг собиқ куёви Роҳат Алиевнинг фаолияти билан боғлашади.

Қозоғистонда Роҳат Алиевга нисбатан жиноий иш қўзғатилган, буни жаноб Алиевнинг ўзи мамлакатни демократлаштириш мақсадлари туфайли собиқ қайнотаси томонидан таъқиб деб атаган.

Хорижда бошпана топган Роҳат Алиев "Чўқинтирган қайнота" китобини ёзган, бу китобида у Қозоғистон сиёсий раҳбарларини турли жиноятларда айблаган.

"Чўқинтирган ота" китоби Қозоғистонда тақиқланган.

Охирги пайтларда Роҳат Алиев Интернетда Қозоғистон раҳбарларининг телефон суҳбатларини эълон қилиб келади.

Алматидаги "Адил сўз” Сўз эркинлигини ҳимоя қилиш халқаро жамғармаси Президенти Тамара Келеева шахсий ҳаёт дахлсизлигига доир қонунга қарши чиққанлардан.

Тамара Келееванинг Би-би-сига айтишича, янги қонуннинг ҳам ижобий ва ҳам салбий жиҳатлари бор.

"Тезкор текширув ҳолатидаги шахсий ҳаёт принципларининг бузилишига масъулиятнинг оширилганини биз қўллаб-қувватлаймиз. Ноқонуний эшитишлар, кузатишларнинг ҳаммаси жазоланиши керак", дейди Келеева хоним.

"Биз шахсий ҳаётга дахл қилиш керак демаймиз. Биз ушбу саволнинг бошқача қўйилишига қаршимиз. Чунки Қозоғистон қонунчилигида шахсий ҳаёт деган иборага шарҳ берилмаган. Иккинчидан, Қозоғистон коррупция авж олган мамлакатлар қаторига киради", деди "Адил сўз" жамғармаси раҳбари.

"Бу ердаги матбуот амалдорлар оладиган маошларидан қараганда яхшироқ яшаётганини айтиш орқали коррупция билан курашишга ўз ҳиссаларини қўшиб келаяпти. Аммо бу нарса инсоннинг шахсий ҳаётига ҳам дахл қилади. Шахсий ҳаёт билан хизмат фаолияти чамбарчас боғлиқ. Агар одам каттароқ пора олса ёки ноқонуний иш билан шуғулланса, бу унинг шахсий ҳаётида ўз аксини топади. Унинг қандай машинада юриши, яшаётган уйи ва банкдаги ҳисоб рақамларининг ҳаммаси шахсий ҳаётга киради. Энди эса журналист мана шундай нарсаларни чоп этгани учун қамоққа тушиши мумкин. Ва биз мана шу нарсага умуман рози эмасмиз", деди Тамара Келеева.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy