Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 24 Январь, 2009 - Published 20:46 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Би-би-си меҳмонлари - Афғон парламенти ўзбек депутатлари билан суҳбат
Афғонистон парламенти қуйи палатаси Улуси Жирга фаолияти
Афғонистон Улуси Жиргаси 2005 йилда фаолиятини бошлаган
Би-би-си меҳмонлари Афғонистон парламенти қуйи палатаси - Улуси Жирганинг ўзбек вакиллари - Сардор Муҳаммад Раҳмон ўғли, Мавлавий Хабир ва Отифа Шодоб хонимлардир.

Афғонистонда Толибон қудратдан кетказилганидан сўнг биринчи парламент сайловлари 2005 йил сентябрида ўтказилди.

Айни пайтда парламент қуйи палатаси Улуси Жирганинг 249 депутати бўлиб, шулардан 25 нафари ўзбек.

Ўзбек парламент вакилларининг аксари ўз номзодларини мустақил номзод сифатида илгари сурганлар.

Осифа Шодоб хоним
"Биз - Афғонистон парламенти аъзолари Ўзбекистон парламенти фаолияти билан, Ўзбекистон халқи ҳаёти билан яқиндан танишишни истаймиз. Аммо шу пайтгача Ўзбекистон томонидан бирор бир таклиф бўлмади", дейди Осифа Шодоб хоним
"Жунбуши Миллий" партияси Афғонистондаги ўзбекларни бирлаштирган партия ҳисобланади, Мавлавий Хабир айни пайтда ушбу фирқага раҳбарлик қилади.

Тарихан ўзбеклар ҳозирги Афғонистон ҳудудларида истиқомат қилиб келганлар.

Ўзбек адабиётининг асосчиси Алишер Навоий Ҳирот шаҳрида таваллуд топган ва бош вазир сифатида Султон Ҳусайн Бойқаро ҳукмронлиги йилларида кўп жойларни ободонлаштириш, янги дарёлар қуриш, маданият, адабиёт ва санъатни ривожлантириш ишларининг бошида турган.

Ҳазрат Навоийнинг қабри Ҳирот шаҳридадир.

Сардор Муҳаммад Раҳмон ўғли
Сардор Муҳаммад Раҳмон ўғли: Афғонистондаги демократик ҳаракатлар мамлакатдаги ўзбеклар сонини ҳам аниқ кўрсатиш учун имконият туғдиришига ишонамиз
Атоқли шоир ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур Кобулга меҳр қўйган ва ўз жасадини Кобулга дафн этишга васият қилган.

Ҳозирги пайтда "Боғи Бобур" Кобулдаги энг сўлим масканлардан ҳисобланади.

Ўзбеклар асосан Афғонистон шимолидаги саккиз вилоятда истиқомат қиладилар.

Булар - Балх, Бадахшон, Жузжон, Самангон, Сарипул, Тахор, Фарёб ва Қундуз.

1970 йиллардаги Шўро манбаларида Афғонистонда 4 миллион ўзбек яшаши айтилган.

1979 йилда Шўро қўшинларининг Афғонистонга киритилиши ва ундан кейинги уруш йиллари мамлакатда аҳолини рўйхатга олиш ишларини ўтказишга имкон бермаган ва бугун ҳам афғонистонликларнинг аниқ сони ва таркиби борасида тўлиқ маълумотлар йўқ.

Мавлавий Хабир
Мавлавий Хабир: "Афғонистон халқи АҚШ Президенти Барак Обамадан жаноб Буш сиёсатидан ўзга сиёсат кутади"
Афғонистондаги ўзбеклар асосан тижорат билан шуғулланадилар.

Толибон қулатилганидан кейин Афғонистонда шу пайтгача ўтказилган ягона президентлик сайлови - 2004 йилдаги сайловда ўзбек генерали Абдурашид Дўстум ўз номзодини илгари сурган ва 10 фоиз овоз тўплаган.

Охирги йилларда Афғонистон ўзбекларининг миллий-маданий ўзлигини англаш жараёни кучайгани сезилади.

Сиёсатчилар талаблари билан ўзбеклар кўп истиқомат қиладиган жойларда ўзбек тили расмий тил деб эълон қилинди.
Афғонистон парламенти қуйи палатаси - Улуси Жирга аъзолари Осифа Шодоб хоним, Сардор Муҳаммад Раҳмон ўғли ва Мавлавий Хабир жаноблари интернет саҳифамиз ўқувчилари ва радиотингловчиларимиз саволларига жавоб қайтаришди.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
Қодир МирашуровБи-би-си меҳмони
Қодир Мирашуров ижоди, юлдузлар ва балиқ ови ҳақида
Пиримқул Қодиров (сурат asrim.cn саҳифасидан олинди)Би-би-си меҳмони
Атоқли ўзбек адиби Пиримқул Қодиров билан суҳбат
Биродар АбдураимовБиродар Абдураимов
ўзбек футболи, энг ажойиб тўпи ва касб танлови ҳақида
Мухтор ШахановБи-би-си меҳмони
Таниқли қозоқ адиби Мухтор Шаханов билан суҳбат
Толиб ЁқубовБи-би-си меҳмони
Таниқли инсон ҳуқуқлари фаоли Толиб Ёқубов
ИжодБи-би-си меҳмони
профессор Нажмиддин Комилов билан суҳбат
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy