|
Би-би-си меҳмони - профессор Нажмиддин Комилов билан суҳбат | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Замондош олимлардан бирининг таърифлашича, Нажмиддин Комилов Ўзбекистонда шарқ мумтоз адабиёти Нажмиддин Комиловнинг "Дўстлик кўприклари", "Бу қадимий санъат", "Тафаккур карвонлари" қатори тасаввуфга оид икки китоби нашр этилган. Тасаввуф, Нақшбандия тариқатига доир саволига жавоб олишни истаган кўпчилик устоз Комиловга мурожаат этади. Профессор Комилов Тошкент Давлат университети, Шарқшунослик институти, Давлат ва Жамият қурилиши академиясида кўплаб шогирдларни етиштирган. Домла Комилов форс мумтоз адабиётидан ҳам бир неча таржималар қилган. Нажмиддини Комилов 1999 йилдан 2001 йилга қадар Ўзбекистон Марказий Сайлов комиссиясининг раиси бўлган. Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясида кафедра мудири бўлиб ишлайди. Устоз Комилов 1939 йилда Тожикистоннинг Панжакент туманида таваллуд топган. Профессор Нажмиддин Комиловнинг Би-би-си тингловчилари ва ўқувчилари саволларига жавоблари: Би-би-си: Биринчи саволни Нью Йоркдан Каримбек Муродов исмли мухлисимиз йўллаганлар. Каримбек сўрабдилар: "Ҳозирги замонавий тасаввуфнинг кўриниши қандай?" Лондондан, Бунёд исмли тингловчимиз эса: "Кейинги пайтда Фарғона ва Тошкентда "тасаввуфчилар" пайдо бўлишибди. Уларнинг йўли тасаввуфга қай даражада мос келади?"- деб сўраганлар. Марҳамат домла. Нажмиддин Комилов: Кўпроқ ман тасаввуфнинг илмий-фалсафий жиҳатларини ўрганганман-да. Ман китобларимда ўша тавҳиднинг ғояси чуқурлиги, ислом билан, шариат билан тасаввуф орасидаги муносабат, тасаввуфнинг тарихи, тарихий ривожланиши ҳақида ўрганганман. Мана шу масалаларда ман жавоб беришим мумкин. Умуман олганда, агар тасаввуфни ислом билан алоқасини кўрадиган бўлсак, энди бунда турли хил қарашлар бор. Масалан, илгари пайтда ҳам, ҳозир ҳам тасаввуф бу-ислом ҳодисаси эмас, бу-бидъат деган қарашлар бўлган. 12 асрда Ибн Таймия деган, бошқа тарафдорлари ва ҳозирги мана ваҳобийлар ҳам тасаввуфни хуш кўрмайдилар. Ва моликия мазҳабига алоқадор одамларда, Мисрда чоп этилган баъзи китобларда, Дамашқда чоп этилган баъзи китобларда тасаввуфни, жумладан нақшбандияни танқид қилиш ва ўша валийлик масаласи, хилватда ўтириш масаласи ва шунга ўхшаган масалалар, ундан кейин ортиқча ўзини қийноқларга солиш, зикр ва ҳоказолар танқид қилиниб келинади. Яқинда "Нақшбандия" деган бир китобни ўқидим, Миср олимларидан бири ёзган экан, араб тилидан таржима қилиб ўқидик. Унда ҳам ўша эски гаплар, демак, "нақшбандия" баҳонасида тасаввуфнинг ҳамма жиҳатларини танқид қилишга уринган. Тасаввуфни исломга қарама-қарши қўядилар, бу тўғри эмас. Чунки, сўфийларнинг бирортаси ҳам, тасаввуфни асослаган сўфийлар шариатга қарши чиққан эмас. Балки, шу шариатнинг ичида риёзатни кучайтиришни тавсия этганлар. Ва валийлик ҳам аслида шу набийликнинг давоми сифатида олиб қаралади ва "Фақирлик- манинг фахрим" деган ҳадисга асосланган ҳолда тасаввуф Пайғамбар ҳадисларининг давоми, у киши йўлининг давоми, ҳолатларининг давоми, агар шариат у кишининг сўзларини амалга ошириш бўлса, тариқат у кишининг ҳолатларининг давоми, деб қаралади. Қисқача қилиб айтганда, мана шуларни ман китобларда ўрганганман ва буларни тасаввуф ҳақидаги тўғри фикрлар деб биламан. Нақшбанд ҳазратларига келганда, бу кишини танқид қилиш жуда нотўғри, чунки у киши тариқатда хилватга қарши бўлганлар, яъни "хилват дар анжуман" дегани, бу одамлар орасида дунё ишлари билан банд бўлиб, кўнглинг Оллоҳ билан бўлсин ва қўлинг иш билан бўлсин деган тасаввуфда янги бир ўша дунёвийлик билан илоҳийликни қўшиш, меҳнат қилиб ҳам, раҳбарлик қилиб ҳам, бошқа касб билан шуғулланиб ҳам сўфийлик ақидаларига риоя қилиш мумкин, қалбни поклаш мумкин, валийлик даражасига етиш мумкин деган ажойиб бир ғояларни тарғиб қилганлар. Лекин, шу нарса ҳам ўша тасаввуфга рўйхушлик билан қарамайдиган одамларга ёқмайди. Энди бу нотўғри танқидлар. Тасаввуф бу баҳслардан юқорироқ кўтарилиши керак-да. Жалолиддин Румий бўладими, Азизиддин Насафий бўладими, Бистомий бўладими, Жунайд ал-Бағдодий бўладими, кейин Нақшбандми, Куброми, қайси бўлса ҳам, мақсад битта инсонни поклаш. Ва инсонни камол топтириш. Уни ахлоқини поклаш эса, Оллоҳга яқинлашиш билан бўлади деган ғоя бор. Бу ғоя тасаввуфнинг мағзини ташкил қилади. Энди буни ўша даражага етган одамлар, ўзларини бошларидан ўтказган одамларнинг китоблари, тазкираларини ўқиганда тушуниш мумкин. Энди иккинчи саволга келганда, ман ҳам эшитганман, шу ҳалиги, Ўзбекистон ёки Тожикистон, Қирғизистоннинг баъзи жойларида тасаввуфнинг кўпроқ нақшбандия анъаналарини қайта тиклашга ўхшаганми, шу ҳозирги тариқатларни давом эттириш маъносида амал қилаётган одамлар бор экан, ўзини "Пир" деб эълон қилган кишилар бор экан. Ман уларнинг бирортаси билан учрашганим йўқ, кўрганим йўқ, лекин бир нарсани билиш керакки, тариқат ўзни бағишлаш, бу ўша боя айтган гапдай, дунёдан бутунлай воз кечиш, тарки дунё қилиш ёки шу пирга сиғиниш эмас-да. Бу тасаввуф пирга сиғиниш эмас-да, балки пирни мураббий деб билиб, пир орқали Оллоҳга етишиш деган гап. Бу ердаги ҳозир пирга қараб ҳатто сажда қилиш, уни мактаб деб билиш, пайғамбар ўрнига қўйиш каби сиғинишлар бор, бу-нотўғри, бирор мақсадга тўғри келмайди. Айниқса, Ислом шариати мақсадига тўғри келмайди. Ва умуман, бекорчилик, фақат назри-ниёз билан кун кўриш ва шунга ўрганиб қолиш дангасаликни талаб қиладики, бизнинг барча нималаримиз, масалан, Жалолиддин Румийнинг "аввал касб қилган, кейин Худога таянгин" деган байтлари бор. Ва Бедил ҳазратлари ҳам, ўша таваккулни нотўғри тушунадиган, дангаса бўлиб, ётиб олган одамларни масхаралаб шеърлар ёзган. Инсон меҳнат билан, инсон касб билан, билим билан инсон. Нима илм бўлса, нима фан бўлса, ўрганиш керак. Чунки, буларнинг бариси-Худонинг илми, биз қанчалик техника-технологияни ўзимиз яратганимиз билан, барибир булар Худонинг илми. Физикани қанча чуқур ўргансак, Оллоҳнинг қудратига шунча ишонамиз. Шунинг учун, буни қандайдир ўзини кўрсатиш, ман фалончанинг муридиман, биз Худонинг йўлидамиз деган иддао билан қилинадиган ишларни мутафаккирларимиз қаттиқ танқид қилган. Нақшбандийни ҳақиқатдан давом эттирмоқчи бўлсангиз Нақшбандни тўғри тушуниб, унинг асарларини тўғри талқин қилган ҳолда, унинг йўлини тўғри давом эттириш керак ва замонавийлаштириш керак. Ҳамма гап шунда. Би-би-си: Қирғизистоннинг Ўш шаҳридан мактуб йўллаган Одилжон Махдумий: "Ассалому алайкум муҳтарам домла. Бугунги кунда тасаввуфнинг "Тариқат", "Маърифат", Ҳақиқат" мақомларига эришган ва унда бўлган шахслар борми?"-деб сўраганлар. Нажмиддин Комилов: Халқ орасида ҳақиқатдан Би-би-си: Кейинги савол Жанубий Кореядан келибди. Аҳмад Муҳаммад исмли мухлисимиз:"Ассалому алайкум домла, ҳормай, чарчамай, меҳнат қиляпсизми? Домла, шу "Тасаввуф ва Нақшбандия оқимлари асосида бўлган китобларни таржима қилишингиздан асосий мақсадингиз нима? Ва яна мана шу оқимлар Пайғамбар Муҳаммад С.А.В келтирган рисолага қарши бўлиб қолса ва охирот кунида Сиз таржима қилган китоблар Сизнинг зарарингизга ҳужжат бўлиб қолишидан қўрқмайсизми?"- деб сўрабдилар. Нажмиддин Комилов: Йўқ, чунки бояги гап, шу ўша гап. Демак, тасаввуфдан мақсад боя ман айтдим, инсонга Би-би-си: Раҳмат домла. Лондондан Бунёднинг навбатдаги саволлари Бразилиялик ёзувчи Пауло Коэлонинг "Алкимёгар" асари ҳақида бўлган. "Бу китоб бутун дунёга овоза бўлди ва севиб ўқилмоқда. Сиз нима дейсиз у ҳам тасаввуфдан кўчирмамикан?" Нажмиддин Комилов: Бизда ҳам уч марта таржима қилинди (кулади). Ўзбекистонда ҳам кетма-кет уч марта таржима қилиниб, босилди. Лекин у жуда чуқур нарса, бу ҳақда алоҳида гапиришга тўғри келади-да энди. Китоб яхши китоб, қўйилган ғоялари ҳақида ҳар кимнинг фикрлари ҳар хил пайдо бўлди. Би-би-си: Бунёд яна сўрабдилар: "Домла, кейинги пайтда устозингиз Ғайбулло ас-Салом ҳақида кам эсланаяпти. У зотнинг номи абадийлаштириш фикрига қандай қарайсиз? Нажмиддин Комилов: Домламиз Худо раҳмат қилсин, шахсан ман учун жуда катта хизматлари синган. Нафақат илмий раҳбар, балки бир инсонийлик йўлида ҳам ман учун бир намуна эдилар. Биринчидан, у киши ниҳоятда камтарин инсон эдилар. Иккинчидан, жуда миллатпарвар одам эди. Ўша пайтда ҳам шу Совет, Шўро ҳукумати ҳукумрон бўлган даврларда ҳам ўзбеклар учун, Ўзбекистон, ўзбекнинг қадри-қиммати учун курашганлардан бири эдилар. Миллий энциклопедияни нашр эттириш пайтлари у киши Мўминовнинг ўринбосари сифатида кўп маърифатпарварларимизнинг, илк ўша қатағонга учраганларнинг номларини энциклопедияга олиб чиққан инсон бўлдилар. Бошқа асарларида ҳам, кейин ёзган китобларида ҳам кўпгина ўша фидоий одамлар ҳақида жон куйдириб ёзган, ўзининг устозлари ҳақида ёзган одам эдилар. Кўп иш қилдилар, айниқса, таржимачиликда таржима мактабини яратган одам бўлдилар Ўзбекистонда. Ўша даврда Совет Иттифоқида, ундан ташқарида-Болгарияда, Чехияда мақолалари чиққанди. Ўзига хос бир таржимашунослик мактабини яратган инсон эдилар. Ўзлари ишлаган Миллий Университетда мактаб яратган профессорлар, академиклар қаторида музейга алоҳида жой қилдик ва у киши ҳақида китоб нашр бўлди. "Ғайбулло ас-Салом ҳақида хотиралар" деган китоб. Иншооллоҳ, 80 йилликлари мана яқинлашиб келади, унда биз кенг нишонлаб, ёзган асарларини кўп томлик қилиб чиқариш режамиз бор, Худо хоҳласа. Бу нарсаларни амалга оширамиз. Би-би-си: Олмониядан Муродбек: "Ҳозирги ўзбек тилининг аҳволига қандай қарайсиз, уни давлат тили деб бўладими? Чунки, маълумки, Ўзбекистон ҳукумати рус тилини ҳамон биринчи даражали тил сифатида қўллаб келмоқда",-деб ёзибдилар. Нажмиддин Комилов: Йўқ, у тўғри эмас. Ўзим шахсан хабарим бор. Ҳамма ерда, ҳамма ҳужжатлар ўзбек тилида олиб борилади, учрашувлар ўзбек тилида қилинади. Газета, журналлар... Албатта рус тилида ҳам нарсалар бор. Керакли жойда, албатта, суҳбатдош рус бўлса, рус тилида гапириш нима(йўқ)эмас. Ҳиндистонда, дейлик, ҳам ҳинд тилида, ҳам инглиз тилида гаплашади. Англиядан келган ҳинд тилида гапирмайдику, шунга ўхшаган гап-да энди бу. Масалан Россиядан биров келса, унга ўзбек тилида гапириб ўтирилмайди-да энди, рус тилида гапирилади, албатта. Бу ўзбек тилининг қадри-қиммати тушиб кетди деган гап эмас. Ўзбек тилига давлат мақоми ҳақиқатдан ҳам Конститутцияда белгилаб қўйилган ва амалга оширилаяпти. Турли тадбирлар амалга оширилаяпти ўзбек тилини мавқеини кўтариш учун. Мактабларимизнинг ҳам 90 фоизи ўзбек мактаблар. Аҳоли бор бу ерда, русийзабон аҳоли, уларнинг мактаблари рус тилида. Чунки, бу ҳам Конститутцияда белгиланган. Лекин, уларда ҳам ўзбек тили дарс сифатида ўтилади. Ва ўзбек тилининг давлат мақоми бирор ерда камситилган жойи йўқ. Ман бу фикрга қўшилмайман. Би-би-си: Яна Бунёд сўраяптилар: "Адабиётшунослар Сизни софдил ижодкор сифатида таърифлашади. Ҳозирда ҳам ижодни давом эттираяпсизми?" Нажмиддин Комилов: Раҳмат бу саволлар учун! Бу эҳтиромлар учун ман тингловчиларга катта раҳмат билдирмоқчиман! Ҳар бир нарсанинг пайти бўлади. Энди ҳозир етмишдан ошгандан кейин илгариги ёшликдаги қайноқлик бироз сўниб бормоқда. Лекин, ҳозир ҳам ишлаяпман, Навоий устида ишлаяпман бошқа ўртоқлар билан биргаликда. Навоий асарларидаги сўфиёна сўзлар луғатини тузиш устида ишлаяпмиз. Ундан кейин Навоий ғазалларини шарҳлаш, ўқувчиларимизга, студентларимизга шарҳ қилиб, тушунтириб бериш ниятим бор. Мирзо Бедилнинг бошқа бир томонлари бор, ҳали ўрганилмаган томонлари бор, айниқса поэмаларининг моҳиятини чуқурроқ англатсам ҳозирги ўқувчиларга, ҳозирги мухлисларга деган ниятим бор. Иншооллоҳ, агар мана шулар қўлимдан келса...Ундан кейин яна бир ниятим бор, Азизиддин Насафийнинг "Комил инсон" деган 22 рисолани ўз ичига олган китоби бор. Шуни агар Худо умр берса, таржима қилиб чиқармоқчиман. Мана шунақа ниятлар бор, иншооллоҳ, Худо умр берса ва соғ-саломат бўлсак қиламиз... Би-би-си: Домла, Би-би-си билан суҳбатга рози бўлганингиз учун катта раҳмат! Ниятларингизга етишингизни тилаб қоламиз! |
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||