|
Би-би-си меҳмони Мухтор Шахановнинг саволларга жавоблари | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Мухтор Шаханов 1942 йилда Қозоғистоннинг Ўтрор шаҳрида туғилган. Чимкент Педагогика институтида таҳсил олган. Мухтор Шаханов 1960 йиллар бошида шоир сифатида танилади. Унинг ўндан зиёд насрий, драматургик, публицистик асарларидан жамланган китоблари нашр этилган. 1980 йилларда Мухтор Шаханов экология муаммоларига бағишланган қатор публицистик мақолалар эълон қилган. 1986 йилда у СССР Олий Кенгаши депутати этиб сайланади. Мухтор Шаханов Шўролар Иттифоқи қулаганидан кейин туркий мамлакатлар, туркий халқларни бирлаштириш ғоясини тўла қўллаб-қувватлаган.
Мухтор Шаханов Орол муаммосига дунё жамоатчилиги эътиборини жалб этишга ҳаракат қилган сиёсатчилардандир. Мамлакати мустақилликка эришганидан кейин жаноб Шаханов Қозоғистон парламентининг депутати, Қозоғистоннинг элчиси сифатида фаолият юритди. Мухтор Шаханов Қозоғистон ва Қирғизистон халқ ёзувчисидир. У "Турк дунёсидаги хизматлари учун" халқаро мукофоти билан тақдирланган. Мухтор Шаханов асарлари жаҳоннинг кўплаб тилларига таржима қилинган. Ҳозирги пайтда у Алматидаги "Жалын" - "Ёлқин" журналининг Бош муҳарриридир. |
| |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||