|
Семинардан таасуротлар ёки 'икки томон икки хил тилда гапирди' | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Марек Бекерман: Худди шундай йиғин 10 йил муқаддам ҳам ўтказилганди. Ўшанда ҳам томонлар ўз фикрларини билдириб, қизғин баҳслар кечганди. Семинарнинг баъзи қатнашчилари хулосаси шу бўлдики, мана 10 йил ўтибди ҳамки, вазият ўша-ўша. Ҳеч нарса ўзгармаган. Би-би-си: Сиз Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти уюштирган, Тошкентда ўн икки йил аввал ўтказилган инсон ҳуқуқларига доир анжуманни назарда тутаётган бўлсангиз керак, демак, ўн йилдан ортиқ вақт мобайнида ҳеч нима ўзгармаган бўлса, сизнингча, бу гал бирон нарсага эришилдими? Марек Бекерман: Семинарда янграган фикрлар ўзгачалиги назарда тутилса, бундай деб айтиш қийин. Нафақат фикрлар ўзгачалиги, балки муносабатлар турлича эканлиги асосида ҳам бундай деб айтиш қийин. Ўзбек томони муносабатига қарайдиган бўлсак, улар ташқи дунёга ўзгаришларга эришиш йўлида қилаётган ҳаракатлар ва мамлакатни бошқаришда қўлланилаётган ислоҳотларни кўрсатиш мақсадида статистик маълумотлар ва рақамларни келтириш билан машғул эдилар. Аммо бу рақам ва кўрсаткичлар амалда, аҳолининг аксар қисми демократиядан нечоғлик баҳраманд бўла олаётгани борасидаги воқеликда акс этмайдику!Сиёсий элитага яқин бир ҳовуч инсонлар турли имтиёзлардан фойдаланиш имконига эгадирлар, лекин аксарият иккинчи даражали одамлар сифатида бўлиб, маълумот ва ахборотдан мосуво равишда ушлаб турилибдилар. Би-би-си: Ўзбек расмийлари статистик маълумотлар ва рақамлардан ташқари айблов ва ҳаттоки, ҳақоратларни ҳам ишга солганлар. Масалан, "АҚШ президенти бесоқолбоз" деган фикрлар ҳам айтилгани ҳақида хабарлар бор, бу нимадан далолат беради? Марек Бекерман: Шуниси қизиқки, баъзида асосланган ва ҳужжатли асосда фактлар келтирилган вақтда, улар буни ҳақоратга айлантиришга ҳаракат қилдилар. Асосий муаммо фикримча шундаки, далиллар, фактлар ва гувоҳлар кўрсатмалар ҳамда ҳужжатлар асосида келтирилган фактларни қабул қилмасликка ҳаракат қилинди. Улар журналистлар тазйиқ остига олинмаётгани, қамоқларда қийноқлар қўлланмаслиги ҳақида гапирдилар. Хуллас, икки томон икки тилда гапирар, ҳар бир тараф ўз монологини ижро этарди, у ерда диалог бўлгани йўқ. Шунинг учун бу анжуман иккала томон ҳам ўз мавқеини яна бир бор изҳор этишдан ташқари, яна нималарга эришгани ҳақида гапириш қийин. Фикримча, Ўзбекистондаги сиёсий элита улар тақдим этмоқчи бўлган воқелик, узоқ муддат нуқтаи назаридан қараганда, уларнинг мақсадларига не қадар хизмат қилиши ҳақида ўйлаб кўришлари керак бўлади. Би-би-си: Семинар асосан юмшоқ қилиб айтадиган бўлсак, "қизғин даҳанаки жанглардан" иборат бўлгани назарда тутилса, икки ўртадаги жарлик эндиликда янада чуқурлашди, деб айта оламизми? Марек Бекерман: Йўқ, мен бундай деб айтмаган бўлардим. Семинарнинг расмий жараёнлари аввалдан белгиланган бир сценарий асосида ўтаётгани билиниб турарди. Худди шундай ҳолат хорижлик меҳмонларга ҳам хос эди деб айта оламиз. Тошкентга келган инсон ҳуқуқлари фаоллари ва халқаро ташкилотлар вакиллари аввалдан белгилаб олинган мавқелари нуқтаи назаридан гапира бошладилар ва бу ўз навбатида ўзбек томони билан кўприк ўрнатишга халақит берди. Лекин, бир нарса эътиборга лойиқки, у ҳам бўлса расмий мажлислардан ташқарида бўлиб ўтган фикрлар алмашувидир. Ўша ерда бир қадар диалог ва самимий фикрлар алмашилди. Бу суҳбатлардан шу нарса аён бўлдики, иқтидордаги ўзбек элитаси мамлакатда нималар рўй бераётганидан, инсон ҳуқуқлари фаоллари хавотирларидан, қандай хатолар содир бўлаётганидан яхши хабардорлар. Савол шуки, улар бу билан хатоларини тўғрилаш йўлида қанчалар ҳаракат қила оладилар ва ана шу қадамлар қўйишгача бўлган муддат қанча бўлади, буни ҳеч ким айтолмаса керак. |
ИЧКИ САҲИФАЛАР Ўзбек ва ғарблик журналистлар келишолмадилар03 Октябр, 2008 | Bosh Sahifa Матбуотчилардан йироқда қолган матбуот семинари03 Октябр, 2008 | Bosh Sahifa 'Тошкент семинари хўжакўрсинга ўтказилаётган тадбир'02 Октябр, 2008 | Bosh Sahifa | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||