|
Марказий Осиёда сўз эркинлиги ва интернет | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Интернет не қадар кенг тарқалганлиги ва одамларнинг ундан фойдаланиш имкониятларини аниқлаш мақсадидаги сафаримиз Тожикистон пойтахти Душанбедан бошланди. Тожикистонда кундалик ҳаёт электр, газ ва сув тақчиллиги манзарасида кечади. Аммо қандай шароит бўлмасин, замон янгиликларига ёшлар ўч бўлишларини назарда тутиб, кўпроқ сондаги интернет фойдаланувчиларини топиб бир йўла суҳбатлашиш мақсадида Душанбе университетининг журналистика факультетига йўл олдик. Маълум бўлдики, факультет талабаларининг интернетдан фойдаланиш имконлари чекланган. Авваламбор, факультетнинг ўзида интернет тармоғига уланган компьютер ҳозирча йўқ, комьпютерларга ихтисослашган хона эса таъмирланмоқда экан. Иккинчи курс талбалари информатика фанини энди ўта бошлаганлари, шунинг учун интернетдан ҳали фойдаланмаётганликларини айтишди. Ўттиз чоғли талаба йиғилган синфхонадагилардан фақат бир нафари интернетдан фойдаланишини, аммо талабанинг чўнтаги кўтармайдиган даражада қиммат бўлгани сабабли имкониятлари чекланганлигини айтди.
Душанбе марказидаги бир қатор интернет-кафеларда ҳам фойдаланувчилар асосан электрон почтасидан фойдаланиш, ўқиш ва ишлари учун маълумот олиш билан банд эканликларини кузатиш мумкин. Лекин том маънодаги интернет матбуоти, яъни фуқароларга сўз эркинлигидан кенгроқ фойдаланиш, ўз нашрларига эга бўлиш ва нуқтаи назарларини ташқи дунёга етказиш усулларидан Тожикистонда умуман фойдаланилмайди дейиш ҳам нотўғри. Анъанавий нашрлар ўз фаолиятларини интернетга ҳам тадбиқ қила бошлаганлар. Бунга бир мисол - қатор матбаа нашрларини чоп этиш билан шуғулланадиган "Чархи Гардун" масъулияти чекланган жамиятнинг фаолияти. "Чархи Гардун" раҳбари Акбарали Сатторовнинг айтишича, интернет фаолиятини босма нашрларнинг архивидан самаралироқ фойдаланиш истагида бошлашган. Аммо ҳозирда интернетдаги нашрлар янги матбуотнинг деярли ҳамма шакл ва кўринишларини касб этиб улгурган.
"Анъанавий босма нашрларимиздан ташқари веб-саҳифа орқали фаолият бошлаганимиз шуниси билан муҳимки, у ерда ўқувчи шунчаки ахборот истеъмолчиси эмас, фаол иштирокчидир. Улар ўзлари талаб қилишди саҳифада форум бўлсин, баҳс бўлсин деб", - ҳикоя қилади Акбарали Сатторов. - "Яъни, интернет ахборот етказишни янги даражага кўтармокда. Эндиликда бу икки томонлама жараёнга айланган - сен ахборот етказасан, бунга жавобан шу заҳотиёқ нуқтаи назар ё-да қўшимча ахборот оласан. Мухлислар мавзуларни ўзлари таклиф қилишади, муаммоларни кўтариб чиқишади. Хуллас интернет ташаббусни ахборот истеъмолчилари қўлига топширмокда... Лекин буларнинг ҳаммаси биз учун янгилик ҳозирча, форумларимизни яқиндагина бошлаганимиз", дейди "Чархи гардун" раҳбари. Тожикистондаги веб-саҳифалар оммавийлашиб улгурмаганлигига "Азия-Плюс" ахборот агентлиги раҳбари Умид Бобохонов ҳам эътибор қаратади. Унга кўра, агентликнинг интернет фаолияти бошланғич нуқтасида. "Бир томондан Тожикистонда интернет кенг қулоч ёймаганлиги, бошқа томондан балки бизнинг профессионал маҳоратимиз етишмаслиги сабаблими, мухлислар сони кўп эмас", - дейди "Азия-Плюс" раҳбари. - "Россиялик веб-саҳифалар у ёқда турсин, масалан, Қирғизистондаги агентликлар билан солиштириб кўрсак, уларни кунига 3-4 минг фойдаланувчи кириб кўради, бизда эса кунига минг, бир минг икки юздан нарига ўтмайди", дея тушунтиради Умид Бобохонов.
Шодиёрнинг айтишича, талабалар бу ерда бир йиллик интернет ҳақини тўлаб қўйиб, бемалол фойдаланадилар. "Интернет кутубхонасида" суҳбатлашган талабалар ҳам асосан ўқиш жараёни учун лозим бўлган маълумотлар олиш учун интернет жуда қўл келишини айтдилар. Аммо бу ерда ҳам интернетдан янги матбуот воситаси сифатида фойдаланиш у қадар кенг тарқалмаган. Олийгоҳ маъмурияти талбаларнинг ўқишни бир четга суриб, турли форум ва баҳс саҳифаларида кўп вақт ўтказмасликлари йўлида маълум чекловлар киритган экан. Албатта КИМЭП талабларининг интернет имкониятларига ҳавас қилса арзийди, аммо бу манзарани Козоғистоннинг ҳамма жойига хос, деб айтиш қийин. Расмий маълумотларга кўра, мамлакат аҳолисининг атиги 4 фоизи бугунги кунда интернетдан мунтазам фойдаланиш имкониятига эга, холос. Лекин, шунга қарамай, баъзи интернет саҳифалари ўз мухлислари сонини анъанавий матбуот нашрлари мухлислари сони даражасига қадар етказа билганлар. Тожикистонда эса моддий-техник муаммолардан ташқари интернетнинг омма орасида кенг обрў орттириши йўлида бошқа, ўзига хос муаммолар мавжуд, у ҳам бўлса сўз эркинлиги муаммлари. Бу ҳолатни Марказий Осиё интернет нашрларининг деярли ҳар бири бошдан кечирмоқда ва "Авеста" ахборот агентлиги раҳбари Зафар Абдуллаевнинг айтишича, айни шу ҳолат интернет нашрларининг оммавийлашиши йўлидаги асосий тўсиқлардан биридир. "Тожикистондаги интернет матбуотининг обрўси бошқа мамлакатлардаги каби кўтарилгани йўқ. Техник жиҳатдан ривожланмаганлиги ё-да маблағ йўқлиги сабабли эмас, фикр ва сўз эркинлиги йўқлиги учун. Интернет саҳифаларида ҳақиқатни гапира олмас эканмиз, форумларда баҳс эркинлиги йўқ экан, мухлислар ҳам бўлмайди. Ҳукумат бундан икки йилча аввал "Ховар" расмий ахборот агентлиги тожик, рус ва инглиз тилларидан ташқари бошқа бир неча тилларда, масалан араб, турк ва яна бир қанча тилларда интернет нашрига эга бўлиши ҳақида тантанали равишда эълон қилганди. Лекин ҳақиқий сўз эркинлиги таъминланмаган экан ва бунинг орқасидан қизиқарли мавзулар кўтарилмас экан, Никарагуа тилида ёзмайсанми, одамларни барибир ўзига торта олмайди", дейди "Авеста" агентлиги раҳбари Зафар Абдуллаев. | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||