Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 11 Январь, 2008 - Published 17:50 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Интернет - сўз эркинлигими ёки бошбошдоқлик?

Асқат Еркимбай уюштирадиган блогерлар учун махсус машқларда блогчилар муаммоларини ҳал этиш йўллари муҳокама этилади
Интернет Марказий Осиё давлатларида тез суръатлар билан бўлмаса ҳам қулоч ёймоқда ва ҳар ерда бўлганидек ўзига яраша муаммоларни ҳам орттириб улгурган.

Интернет саҳифаларида жамоатчи журналистлар томонидан тарқатилаётган ахборотнинг ҳаққонийлигини таъминлаш бир муаммо бўлса, кўпфикрлиликни янги даржага кўтарган блоглар ва форумларда юз бераётган фикр алмашинувининг ўзаро ҳақорат ва асоссиз айбловлардан ҳоли бўлишига эришиш яна бир мақсад.

Алматилик қозоқ тилида ўз блогини юритувчи Асқат Еркимбай блогерлар учун махсус машқ ўтказиб, ана шу муаммоларни қандай қилиб енгиб ўтиш йўлларини блогчилар билан муҳокама қилиб туради.

Блогчилар машқи қатнашчиларига кўра, интернет саҳифаларидаги чексиз сўз эркинлиги келтириб чиқараётган "чиқинди"ларга қарамай, блоглар жамоатчилик журналистикасининг муҳим кўринишидир.

"Мана дейлик, кимдир узоқ бир овулда яшайди. Агарда у ерда интернет тармоғига уланиш имкони бўлса, бир блог очиб, овулида бўлаётган ҳодисалар, муаммолари билан ўртоқлашиб, улкан мамлакатнинг бошқа ҳудудларидагилар билан, ҳаттоки бутун жаҳон билан фикр алмашиши мумкин", дейди блогчи Қувонч Мавзу.

Асқат Еркимбайнинг айтишича эса анъанавий матбуотда ёритилмай қолаётган, аммо инсонлар учун муҳим бўлган ҳодисалар интернетда, блогларда ёритилмокда.

"Масалан, телевидение янгиликларида кўрсатилмаган ҳодисаларни ёшлар мобил телефонлари орқали тасвирга тушириб, ўз интернет саҳифалари орқали оммани хабардор қилмоқдалар, бутун бошли янги ахборот фазоси яратилмоқда", дейди блогчи Еркимбай.

Алматида ўтказилган ушбу машғулот - интернет туфайли ахборот фазосининг кенгайиши ортидан унинг сифатини ҳам яхшилаш томон қўйилаётган қадамлардан бир намуна. Шундай фикрлар мавжудки, интернетда фикрини ёзиб қолдирган шахснинг ўз исмини яшириш имкони борлиги веб-саҳифаларда янграётган сўзнинг сифати у қадар яхши эмаслигининг сабабларидан биридир.

Марказий Осиё шароитида бу бир томондан ижобийдир ҳам, чунки масалан, расмийларни танқид қилган шахсни шу заҳотиёқ уларнинг қўлига тутиб беришдан сақлайди. Лекин ўзаро фикр алмашинуви жараёнида бу амалнинг кенг қўлланиши ҳатто жамоатчилик журналитикасини ашаддий қўллаб-қуватловчилар орасида ҳам ғазабни қўзғайди.
 Ёмон сўзнинг даъвоси битта - мутлақ сўз эркинлиги
Профессор Фредерик Эмрик

Кўлоблик журналист Турко Дикаевга кўра, Тожикистондан интернетга ёзилаётган шарҳларнинг аксар муаллифлари ўз исмларини ошкор қилмайдилар.

"Нима учун? Нимадан қўрқади? Айтар сўзи бўлса, ўша фикрини изҳор этмоқчи бўлса, нега исмини айтмайди? Бу жавобгарликдан ўзини олиб кочиш! Ҳар бир айтилган сўз учун инсон жавоб бера олиши керак", дея хулоса қилади Турко Дикаев.

Қирғизистон матбуот омбудсмани Шамарал Мачиев эса интернет ахборот фазосини турли миш-мишларга тўла бозорга қиёслайди. Унга кўра, интернетдаги ахборот ва фикр алмашинувидан ўқувчининг ўзи огоҳ бўлиб, ростни ёлғондан, тўғри сўзни туҳмат ё-да ҳақоратдан ажрата билишни ўрганиши керак. Ҳар бир манбага шубҳа билан қараш, савол остига олишни, бошқа манбалар билан солиштиришни билиши керак.

Тожкистондаги "Авесто" ахборот агентлиги раҳбари Зафар Абдуллаевга кўра, интернетдаги ахборот ва айтилаётган сўзнинг сифатини кўтариш учун қўрқувни йўқотиш керак.

"Тожикистон шароитида агарда веб-саҳифа асосчилари мамлакатдан иложи борича узоқроқда бўлиб, ҳақиқатни ёзишга чўчимайдиган ҳудудда, қонундан қўрқмайдиган ерда бўлган тақдирдагина рост гап рўёбга чиқади", дейди "Авесто" раҳбари.

Баъзи интернет саҳифалари мухлисларни баҳсга ва ё-да мулоқотга таклиф қилар эканлар, ўз-ўзини назорат қилиш услуби сифатида ахлоқ кодексига ўхшаш қоидалар мажмуини ишлаб чиқиб, қатнашчиларни шунга риоя қилишга даъват қилмокдалар. Бу услуб не қадар самарали?

КИМЭПда интернет матбуоти алоҳида фан сифатида ўрганилади
КИМЭПда интернет матбуоти алоҳида фан сифатида ўрганилади
Алматилик блогчи Қувонч Мавзуга кўра, замонавий ахборот воситаларидан бўлган интернет - бу ҳамма учун очиқ бўлган энг демократик минбар. Агарда бирон чеклов ва ё-да қонунлар ишлаб чиқа бошланса, бу мухлислар эътиборини тортиш ўрнига уларнинг ҳафсалаларини пир қилиши мумкин.

"Бу очиқ минбар", "бу мумкин эмас, у мумкин эмас", деб айта бошласангиз, веб-саҳифада қатнашмоқчи бўлганлар чўчий бошлайдилар, "кел, яхшиси ёзмай қўя қолай", деган хулосага боришлари мумкин", дейди Қувонч Мавзу.

Еurasia.net блоглар мажмуи номидан фаолият юритувчи Асқат Еркимбайнинг айтишича, жамоатчи журналистлар ижодини фойдаланувчиларнинг ўзлари сарагини саракка, пучагини пучакка ажратишлари керак.

"Кимда-ким оғзига келган нарсасини ёзаверса, одамларнинг ўзи уни ўқимай қўйишади. Масалан, мен бир саҳифани очиб ўқидимми, ахлоқсиз нарсаларни кўрдимми, бошқа кирмайман ўша саҳифага, бошқаларга ҳам айтаман "анави саҳифа ўта бемаъни экан, ўкиманглар", дейман. Яъни табиий равишда танлов юз беради", дейди Асқат Еркимбай.

Замонавий матбуот турлари буйича мутаххасис профессор Фредерик Эмрик ҳам шу фикрда, танловни фойдаланувчиларнинг ўзларига ҳавола этиш керак.

Қозоғистонлик блоггирлар
Қозоғистонда ўз блогини юритадиган блоггирлар сони ортиб бормоқда
"Мен бир нарсага ишонаман, демократик фазода, сўз эркинлигига кўпроқ имконият яратилган сари ҳақорат йўқолиб боради. Одамларнинг аҳмоқ эмасликларига ишонишимиз керак. Агар улар турли-туман ахборот манбаларига эга бўлсалар, охир-оқибат қайси манба ростини, қай бири ёлғонни гапираётганини ўзлари англаб етадилар. Нотўғри маълумот ё-да ҳақоратга дуч келган вақтлари эса, бу ҳакда ўз фикрларини очиқ изҳор этиб, муносабат билдиришлари мумкин. Ёки ўша саҳифага муқобил ўз саҳифаларини ташкил қиладилар. Ахборот фазоси ҳамманинг иштироки учун очиқ ерга айланар экан, турли даражадаги ва сифатдаги маълумотлар вужудга келишини назарда тутишимиз керак. Бундан ҳеч қаерга қочиб бўлмайди. Аммо, инсонлар учун ўз фикрларини изҳор этишлари йўлида чекловлар ўрната бошласангиз, бу ундан хам каттароқ хавфни туғдиради. Яъни ахлоқсиз сўзга қарши кураш бошласангиз, охир-оқибат бу сўз эркинлигига қарши курашга айланиб кетиши эҳтимоли жуда катта. Ёмон сўзнинг даъвоси битта - мутлақ сўз эркинлиги", дейди профессор Фредерик Эмрик.

Тожикистон Стратегик Тадқиқотлар маркази раҳбарларидан Сайфулло Сафаров ҳукуматнинг интернетни назорат қилиш ҳаракатлари ортидаги мантиқ асосли, деб ҳисоблайди. Унга кўра, ҳукуматнинг интилаётган нарсаси шуки, одамлар камроқ ёлғон гапириб, кўпроқ қонунга амал қилсинлар.

"Фақатгина қонунлар бизни муайян чеграларда ушлаб туриши мумкин. Инсонларнинг шаънига ҳақорат айтилмаслиги, уларнинг шарафларини ҳимоя қилиш масаласи ўта муҳим масала", дейди Сайфулло Сафаров.


Жамият интернет орқали ахборот оламига эгалик қила оладими?

2-қисм

'Интернет туфайли ҳар ким ўз шахсий матбуот нашрига эга бўлиши оппа-осон...'
Интернет матбуоти ахборот олами тизгинини фойдаланувчилар, яъни жамият қўлига топширмоқда. Авваллари ахборотни топиб, уни оммага етказиш билан асосан журналистлар шуғулланишган бўлса, эндиликда интернет туфайли ҳар бир инсон ўзига маълум ахборотни ва ўз нуқтаи назарини ортиқчи расмиятчилик ва деярли ҳеч қандай маблағларсиз оммага етказиш имконига эга.



Интернет сўз эркинлиги учун янги имкониятларни англатадими?

1-қисм

Интернет журналистикасида фаолият юритаётган мухбирлар
Моддий ва техник муаммоларга қарамасдан, Тожикистонда интернет матбуоти соҳасида илк қадамлар қўйилмоқда
Интернетни инсоният босма нашрни кашф этганидан бери матбуотда юз берган энг буюк инқилоб деб аташади. Ҳозирда интернетга сўз эркинлигини анча кенг таъминлаган, фикрлар хилма-хиллигини янги даражага кўтарган, янги технологиялардан фойдалана оладиган ҳар бир инсонга ўз фикрини изҳор этиш имконини яратган ихтиро сифатида қаралади. Шунинг учун сўз эркинлигини чеклаш ҳолатлари кўпда кузатиладиган Марказий Осиё давлатларида Интернет матбуотининг аҳамияти алоҳида...

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
ИнтернетЖамият
интернет орқали ахборот оламига эгалик қила оладими?
ИнтернетИнтернет
Сўз эркинлиги учун янги имкониятларни англатадими?
Интернетдан фодаланаётган одамВВС Гаштак
Беозор суҳбатлар ва ё интернетдан 'истиҳола'
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy