Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 09 Январь, 2008 - Published 14:21 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Жамият интернет орқали ахборот оламига эгалик қила оладими?

'Интернет туфайли ҳар ким ўз шахсий матбуот нашрига эга бўлиши оппа-осон...'
'Интернет туфайли ҳар ким ўз шахсий матбуот нашрига эга бўлиши оппа-осон...'
Интернет матбуоти ахборот олами тизгинини фойдаланувчилар, яъни жамият қўлига топширмоқда. Авваллари ахборотни топиб, уни оммага етказиш билан асосан журналистлар шуғулланишган бўлса, эндиликда интернет туфайли ҳар бир инсон ўзига маълум ахборотни ва ўз нуқтаи назарини ортиқчи расмиятчилик ва деярли ҳеч қандай маблағларсиз оммага етказиш имконига эга.

Душанбелик блоггер Равшан Абдуллаев интернетнинг ана шу имкониятларидан фойдаланишни бошлаганлардан бири. Блоггерлик фаолияти интернет матбуот тизгинини жамият қўлига топшираётганлигининг яққол намунасидир. Блог бу - интернетда юритилувчи кундалик.

Бугунги кунда интернет туфайли ҳар ким ўз шахсий матбуот нашрига эга бўлиши мумкин экан, Равшанга кўра, бунга эришиш оппа-осон.

"Ўзингизга веб адрес, домен танлайсиз, агарда бу веб адрес шу вақтгача ҳеч ким томонидан қайд қилинмаган бўлса, бўлди, қайд учун керакли муассасага 23 доллар тўлайсиз ва саҳифа сизники. У ёғига хоҳлаган мавзуда ёзасиз, тасвир жойлаштирасиз, мухлисларингиз билан ёзишма ва баҳсга киришасиз, буниси сизга ҳавола. Мен эса блогимни бундан хам осонрок йўлда, халқаро Уорлдпресс нуқта ком (worldpress.com) орқали қайд қилганман, бунинг учун бир тийин ҳам пул талаб қилинмайди", - дея тушунтиради Равшан.

Қозоғистонда эса, интернет воситасида матбуот нашрига эга бўлиш йўлида янада илгарироқ қадам ташланган. У ерда Марказий Осиёда ҳозирча ягона Интернет радиоси - ИНКАР фаолият юритмокда.

Марказий Осиёдаги ягона интернет радиоси ҳам ёпиб қўйилган
Марказий Осиёдаги ягона интернет радиоси ҳам ёпиб қўйилган
ИНКАР радиоси муҳҳаририяти оддий бир уч хонали квартирада жойлашган, меҳмонхонада таҳририят, ётоқхонада студия.

ИНКАР асосчиси, мустақил журналист Сергей Дувановнинг айтишича, Қозоғистонда анъанавий йўлда радио ташкил қилиш қийин ёда умуман имконсиз. Чунки радио тўлқинларини расмийлар тақсим қиладилар ва унга ўхшаган ўзгача фикрловчиларга радио тўлқинлари берилмайди. Интернет эса ахборотимизни фойдаланувчиларга етказиш учун йўл очди, дейди Сергей Дуванов.

Аммо Инкар веб саҳифаси ўша кунларда расмийлар томонидан ёпиб қуйилганлиги сабабли, Сергей ўз радиоси фаолияти билан тўлиқ таништира олмади.

ИНКАР раҳбарига кўра, расмийлар дидига ёқмаган мавзуларни кўтариб чиққанлари учун веб саҳифалари ёпилган ва бу ҳолат яна бир қатор мустақил веб саҳифаларнинг бошига тушган.

ИНКАР радиоси бошидан кечираётган муаммолар Марказий Осиё давлатларидаги анъанавий матбуотга хос касаллик, яъни сўз эркинлигининг чекланиши янги матбуот турларига ҳам кириб келаётганлиги далилидир.

Сергей Дуванов: 'Интернет ахборотимизни фойдаланувчиларга етказиш учун йўл очди...'
Сергей Дуванов: 'Интернет ахборотимизни фойдаланувчиларга етказиш учун йўл очди...'
Шу йил ёз ойларида Душанбенинг Фирдавсий тумани маҳкамасида собиқ "Овоза" рўзномасининг икки журналисти устидан жиноий иш очилди. Бу икки журналист интернет саҳифаларида пайдо бўлган мавзу асосида ёзган мақолалари туфайли бошлари ғавғога қолган.

Ушбу мақола муаллифларидан бири Фарангис Набиеванинг айтишича, июн ойи ўрталарида қўшиқчи Райҳонанинг Афғонистонда берган концертининг видеотасмасини тамоша қилгандан сўнг унинг ижоди ҳақида бир мақола ёзиш фикри пайдо бўлган. Интернет орқали маълумот қидириб, бир вебсаҳифада Райҳонанинг ижоди ва фаолияти ҳакидаги форумда айтилган фикрлардан иқтибос келтириб мақола ёзишган.

Муаммо шунда эдики, ўша форумда айтилган кўплаб фикрларни қўшиқчи ўз шаънига айтилган ҳақорат ҳисоблаб, уларни омма эътиборига олиб чиққан журналистларга қарши жиноиий иш очишга бел боғлаган. Фарангис Набиева ва унинг ҳамкасби яқинда Тожикистон Жиноиий Кодексига киритилган “Интернетда туҳмат ва бўҳтон нашр этганларни жиноиий жазога тортиш борасида” киритилган қўшимча асосида жавобгарликка тортилмокдалар.

Тожикистонда аксар журналистлар Жиноиий кодексга киритилган ўзгартиришларни сўз эркинлигини чеклаш ҳаракати сифатида талқин қилмокдалар. Кўлоблик журналист Турко Дикаевга кўра, босма матбуотда сўз эркинлигини чеклаш мумкиндир, лекин матбуот ва ахборот етказиш соҳасида янги,чексиз имкониятларни очиб бераётган интернетда буни амалга оширишнинг иложи йуқ.

 Тожикистон умумжаҳон ахборот оқими бўлган интернет тармоғида нашр қилинган нарсалар учун жиноиий жавобгарликка тортишни тадбиқ қилаётган ноёб бир давлатга айланмокда. Ахир бу - худди икки давлат чегарасини кесиб утаётган дарёга "Тўхта, эй, дарё, визанг йўк экан, шу ерда тур", дейиш билан баробар...
Турко Дикаев

"Тожикистон умумжаҳон ахборот оқими бўлган интернет тармоғида нашр қилинган нарсалар учун жиноиий жавобгарликка тортишни тадбиқ қилаётган ноёб бир давлатга айланмокда. Ахир бу - худди икки давлат чегарасини кесиб утаётган дарёга "Тўхта, эй, дарё, визанг йўк экан, шу ерда тур", дейиш билан баробар. Лекин, афсуски, президент бунга рози бўлиб, қонунни имзолади", -дейди журналист Турко Дикаев.

Янги технологиялар асосидаги матбуот воситалари туфайли кенг жамоатчилик ахборот етказиш жараёнида қатнашиш имконини қўлга киритган экан, ахборот сифати асосий қурбонга айланаётганини кўплар тан олишади. Козоғистон Менежмент ва иқтисод институтида янги матбуот воситалари фанидан дарс берувчи профессор Фредерик Эмрикнинг айтишича, интернет саҳифаларидаги баҳсларда нохолис ва ҳаттоки ҳақоратли фикрларга дуч келасиз.

Марказий Осиё давлатлари орасида янги матбуот воситаларининг тарқалиш суръатлари бўйича етакчилик қилаётган Қирғизистон веб фазосига ҳам бу каби иллатлар хос, дейди матбуот масалалари бўйича шарҳловчи Александр Кулинский.

"Энг катта хавф интернетда тарқатилаётган ахборот эмас, ўқувчилар томонидан қолдирлаётган фикрлар, баҳс рукнлари қатнашчиларидан келмокда. Афсуски, бу изҳоротлар сиёсий элитамизнинг юзини очиб бермокда. Чунки интернетдан бемалол соатлаб фойдаланиб, ўз фикрини ёзиб қолдириш имконига ҳозирча фақатгина элита эга. Ўзларига бутунлай нотаниш бўлган мақола муаллифлари ва ёки бошка шахслар ҳақида оғзиларига келганини қайтармасдан ёзмоқдалар. Ана шу ҳолат Қирғизистон парламенти томонидан интернетдаги нашрларни назорат қилиш ҳаракатлари ҳақидаги қонун лойиҳасининг таклиф қилинишига олиб келди",- дейди Александр Кулинский.

Албатта, жамоат журналистикаси ва интернет форумларини мутлақ ҳақорат ва нохолис фикр алмашинувига тўла, дея таърифлаш воқеликдан анча узоқ бўлурди. Интернет матбуотининг энг прогрессив томонларидан бири - сўз эркинлигига кенгрок имкониятлар яратилганлиги ва нашр килинган мавзуга шу заҳотиёк кенг жамоатчилик томонидан жавобий муносабат ола билишдир. Яъни интернетда кўпфикрлиликнинг қулоч ёйишига имкон яратилган.

ИНКАР веб радиоси раҳбари Сергей Дуванов интернетдаги мақола ва маълумотларни ўқиётган шахсларни нафақат бу мақолаларнинг мазмуни, балки интернет ҳамжамоасининг бу мавзуга билдираётган фикрлари ҳам қизиқтиришини айтади.

 Баъзи интернет саҳифаларида шундай чуқур, пўрмаъно фикрлар алмашинуви рўй берадики, мазмун жиҳатидан бу баҳсга туртки берган мақоланинг мазмунидан ҳам ўтиб тушади
Сергей Дуванов

"Кўряпсизми, бу икки томонлама ҳаракат. Баъзи интернет саҳифаларида шундай чуқур, пўрмаъно фикрлар алмашинуви рўй берадики, мазмун жиҳатидан бу баҳсга туртки берган мақоланинг мазмунидан ҳам ўтиб тушади", - дейди Сергей Дуванов.

Алматидаги КИМЭП олийгоҳи 4 курс талабаси ва "КИМЭП таймс" рўзномаси муҳаррири эса, оммавий интернет журналистикаси уларнинг ишига жуда катта ёрдам беришини айтади. "Рўзноманинг босма нашрида ҳамма фикрларни чоп этолмаймиз, интернет шаклида эса бемалол нашр қилишимиз мумкин", - дейди у. Чунки босма нашрда цензура муаммоси кучлироқ, шартта ёпиб қуйишлари мумкин, интернетда эса эркинроқмиз, бошқа томондан босма нашримиз ойда бир маротаба чиқади, интернетдаги нашримизни эса хоҳласак, ҳар куни янгилаб туришимиз мумкин ва ахборот шу заҳотиёқ омма эътиборига ҳавола этилади, шунинг учун мен интернет журналистикаси тарафдориман, дея хулоса қилади у.

Давоми бор...



Интернет сўз эркинлиги учун янги имкониятларни англатадими?

1-қисм

Интернет журналистикасида фаолият юритаётган мухбирлар
Моддий ва техник муаммоларга қарамасдан, Тожикистонда интернет матбуоти соҳасида илк қадамлар қўйилмоқда
Интернетни инсоният босма нашрни кашф этганидан бери матбуотда юз берган энг буюк инқилоб деб аташади. Ҳозирда интернетга сўз эркинлигини анча кенг таъминлаган, фикрлар хилма-хиллигини янги даражага кўтарган, янги технологиялардан фойдалана оладиган ҳар бир инсонга ўз фикрини изҳор этиш имконини яратган ихтиро сифатида қаралади. Шунинг учун сўз эркинлигини чеклаш ҳолатлари кўпда кузатиладиган Марказий Осиё давлатларида Интернет матбуотининг аҳамияти алоҳида...

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy