Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 23 Май, 2008 - Published 12:34 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
'Исёнми ёки исёнча' ва ё Ўзбекистонда сўз эркинлиги?
"Халқ сўзи"
'Халқ сўзи' парламент ва ҳукуматнинг нашри ҳисобланади
Ўзбекистон ҳукуматининг етакчи нашри бўлган "Халқ сўзи" рўзномасининг бир гуруҳ ходимлари Бош вазир Шавкат Мирзиёевга хат йўллаб, рўзнома бош муҳаррири Ўткир Рахматовнинг ишдан олинишини сўрашган.

"Узметроном" интернет саҳифасида ёзилишича,
журналистлар бош муҳаррирни носоғлом муҳитни
яратиш ва таниш-билишчиликда айблашган.

"Узметроном"га кўра, бу ҳукумат рўзномаси ходимларининг биринчи марта ҳукуматга очиқ шикоят хати билан мурожаат этишлари экан. Би-би-си хат тафсилотларини билиш мақсадида "Узметроном" бош муҳаррири Сергей Ежков билан боғланган:

Сергей Ежков: Менинг билишимча, "Халқ сўзи" рўзномасининг ижодий жамоаси анчадан буён бош муҳаррирдан норози. Бундан бир ярим йил аввал тайинланган бош муҳаррир атрофига фақат ўз ҳамюртлари -самарқандликларни йиғиб олгани ва ходимларни уларнинг шахсий садоқатига қараб танлаши кўпчиликни, жумладан, "Халқ сўзи" рўзномасидаги фикр қиладиган журналистларни ҳам қониқтирмаган. Бу ерда кишини хурсанд қиладиган нарса, "Халқ сўзи"нинг бутун тарихи давомида журналистларнинг биринчи марта ўз муҳаррирлари устидан юқоридагиларга очиқ шикоят қилишга, ўз имзолари билан мурожаат қилишга журъат этганларидир. Авваллари улар буни имзосиз хатлар, ёки интернет орқали қилишган. Худди шу нарса, менинг назаримда эътиборга лойиқ ва шунинг учун ҳам мен бу хат ҳақидаги хабарни сайтимизга қўйдим.

Би-би-си: Аммо "Халқ сўзи" ҳукуматнинг нашри ва унинг бош муҳарририни шахсан Президентнинг ўзи тайинлаши айтилади. Шундай экан, журналистлар маълум маънода Президентнинг кадрлар сиёсатини ҳам савол остига олишмаяптими?

Сергей Ежков: Менимча, Президент эмас-да, ҳокимият қўйган одам, деб айтсак тўғрироқ бўлади. Умуман, "Халқ сўзи" рўзномаси парламент ва ҳукуматнинг нашри ҳисобланади. Шунинг учун парламент ҳам, ҳукумат ҳам бош мухаррирнинг ўз одамлари бўлишидан манфаатдор. Менимча бу ерда журналистлар қайсидир даражада ҳокимиятнинг кадрларни танлаш салоҳиятини савол остига олаётгани ҳақида гапириш ноўрин. Менимча, бу журналистларнинг ишлашига халақит бераётган, профессионал бўлмаган бир бош муҳарирдан қутилиш истагидан бўлак ҳеч нарса эмас.

Би-би-си: Аммо "Халқ сўзи" рўзномасининг журналистлари ҳеч қачон ўзларининг касбий маҳоратлари ёки жасоратлари билан ажралиб туришмаган, Сизнинг-ча уларни бу қадамга нима ундаган бўлиши мумкин?

Сергей Ежков: Рўзнома ажралиб турмаган, десак тўғрироқ бўлади.
Журналистлар эса ҳар - хил бўлади. Албатта, улар
ҳукуматнинг рўзномасида ишлагандан кейин шунга яраша қоидаларга амал қилишга мажбурлар. Мен "Халқ сўзи" рўзномаси билан унда ишлайдиган алоҳида журналистларни бир қаторга қўймаган бўлардим. Кўпинча бу икки хил нарса бўлиши мумкин.....

Би-би-си: Сиз буни "исён" деб атагансиз, Сизнинг-ча, бу бир прецедент бўлиши мумкинми?

Сергей Ежков: Прецедент деб айтиш мумкин. Чунки биринчи марта, қайтараман, биринчи марта одамлар ўз исм-шарифлари билан шикоят қилишга журъат этишмокда. Авваллари улар қўрқишар эди.

Би-би-си: Ҳукумат журналистларнинг Сиз айтаётган жасоратига қандай муносабат билдиради, деб ўйлайсиз?

Сергей Ежков: Кейин қандай бўлишини вақт кўрсатади. Яъни журналистлар охиригача бориб, бош муҳаррирнинг ўзгартирилиши, ўрнига профессионал бир муҳаррирнинг қўйилишига эришишадими ёки қўрқиб, орқага қайтадиларми, буни энди, кўрамиз.

Би-би-си: Ва ниҳоят охирги савол Сергей, бу машмашанинг сўз эркинлигига нима алоқаси бор?

Сергей Ежков: Биласизми, асосийси, одамлар қайсидир маънода қўрқувни енгиб ўта олишган. Эътибор берган бўлсангиз, мен мақоламга "Исёнми ёки исёнчами?" деб сарлавҳа қўйганман. Журналистларнинг бу ҳаракатларидан нима чиқишини келажакда кўрамиз. Бу хатни ёзилгани ва имзо қўйилишнинг ўзиёқ яхши нарса, менимча.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy