Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 03 Декабр, 2007 - Published 20:03 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Кўп номзодли сайловдан мужда нима?
Ўзбекистон президенти қароргоҳи - Оқсарой
Таҳлилчилар кейинги Оқсарой раҳбари борасида ортиқча башоратга ўрин йўқ, деб ҳисоблайдилар
Ўзбекистон тарихида илк бор президентликка тўрт номзод илгари сурилиб, улар ўзларининг дастурларини эълон қилдилар.

Кўп номзодли овоз бериш демократиянинг асосий тамойилларидан бири ҳисобланади.

Аммо ғарблик кузатувчиларга кўра, Ўзбекистонда ҳали-ҳамон демократия тарафга сезиларли қадамлар қўйилмаяпти.

Ҳозирги тўрт номзод ичидан ҳам асосан жорий Президент Ислом Каримовдан ташқари ҳеч бири сиёсий фаолияти ва ёки ҳаракатлари билан халқ олдида танилмаган.

Таҳлилчилар ҳам мавжуд ҳолат сайлов натижалари хусусида ортиқча башоратларга ўрин қолдирмайди, деб биладилар.

Шундай ҳолатда Ўзбекистонда кўп номзодли сайловлар ўтказиш ҳаракатлари нимадан мужда бериши мумкин? Би-би-сининг лондонлик таҳлилчи Жон Маккарти билан суҳбати ана шу мавзуда.

Жон Маккарти: Бу ерда бир-иккита мужда бордек. Сўнгги пайтларда АҚШ ҳам, Оврўпо Иттифоқи ҳам Андижон хунрезлигидан кейин яна Ўзбекистон билан алоқаларини қайта кўриб чиқишга мойиллик билдиришмоқда. Россиянинг Ўзбекистонда таъсири ошишидан қўрққан Ғарб Тошкент билан юмшоқроқ муомала қилишга ўтаяпти. Дипломатик жиҳатдан олганда эса, энди Ўзбекистон яна бироз демократияга эътибор қаратаётганини кўрсатишга уринаётган бўлиши мумкин. Аммо бу жуда кичик қадам. АҚШда ҳам, Оврўпода ҳам кўпчилик бу қадам амалда бирон аҳамиятга эга эмаслигини билишади.

Би-би-си: Демак Андижон хунрезлиги ортидан Россия ва Хитойга юзланган Ўзбекистон ҳамон демократик Ғарб билан алоқаларни қайта тиклашни истар экан-да?

Жон Маккарти: Тўғри, шундай. Ўзбек ҳукуматининг мантиғига кўра, бир кучли иттифоқчинг бўлса, вақти келиб бу иттифоқчи жуда кучайиб кетади ва сен унга шарт қўя олмайсан. Тошкент эса битта эмас, балки бир неча иттифоқчиси бўлишини истайди. Чунки Россия ҳаддидан ошиб муомала қила бошласа, терс бурилиб, Ғарбдаги иттифоқчисига юзланиш имкони бўлади. Яъни, бу иттифоқчиларни бир-бирига қарши ишлатиш имконини беради.

Би-би-си: Агар Ўзбек ҳукумати қандайдир демократияга қайтаётганини кўрсатишни истаётган бўлса, унда не боис Ислом Каримов учинчи муҳлатга номзоди қўйилганини изоҳлашга шошилмаяпти? Чунки конституция бўйича Ўзбекистонда президент фақат икки муддатга сайланади...

Жон Маккарти: Тўғри, Ўзбекистон ва Ғарб орасидаги алоқалар қайта қурилаётгандек кўринса-да, ҳозирги кўп номзодли сайловга қараб, бу демократиями ёки бу демократия эмасми, деб баҳслашиб ўтирсак-да, барибир, бу мунозара асосий нарсани эътибордан четда қолдирмоқда. Яъни, Президент Каримов диктаторларча ҳаракат қилмоқда ва шаксиз қайта сайланади. Аммо бу баҳслар туфайли эътибор чалғийди. Дейлик, қўшни Қозоғистонда сўнгги йиллари турмуш даражаси жуда яхшиланди ва Ўзбекистонда эса депсиниб қолмоқда. Яъни, бу демократиями, йўқми, деб ўтирасиз-да, назарингиз ҳаёт ҳақиқатларидан бошқа ёққа қараб чалғиб кетади.

Би-би-си: Бошқа томондан, кўп номзодли сайловлар ўтаяпти ва танлов имкони берилгандек. Анчайин етук бир демократия кўринишига ўхшамаяптими бу ҳолат?

Жон Маккарти: Ўзбекистонда сиёсат қандай олиб борилишидан хабардор бўлган ҳар қандай одам бу сайлов ҳеч қанақа демократия қолипларига тушмаслигини билади. Аммо Ўзбекистон ичида ҳам, ташқарида ҳам қандайдир тижорат ва ё бошқа манфаатларига эга одамлар бор. Шу боис улар жим туришади ва ёки бу жараён қандайдир демократия қоидаларига мос ўтди, дейишлари ҳам мумкин. Ўзбек ҳукумати эса кўп номзодли сайлов ўтказса, эътибор якка президентга эмас, балки бошқаларга ҳам қаратилишини билади.

Би-би-си: Сиз илгари айтганингиздек, ўзбек ҳукумати Ғарб билан алоқаларни тутиб туришни истаса, демак қандайдир маънода демократия тарафга қадам қўйиши керак бўлади. Шу жиҳатдан олганда, кўп номзодли сайлов барибир атак-чечак қадам деб талқин этилиши мумкинми?

Жон Маккарти: Очиғини айтсам, йўқ! Мен бу ерда тузум тарафидан қандайдир самимий истак-хоҳишни кўрмаяпман. Аммо Ғарбдаги Олмония каби мамлакатлар эса бу амалларни демократия тарафга қўйилган қадам дейишлари мумкиндир. Чунки ҳар кимнинг манфаатлари ҳар хил.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
ИЧКИ САҲИФАЛАР
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy