|
Улуғбек Ҳайдаров озод этилди | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
7 ноябр куни Жиззах вилоят маҳкамаси Улуғбек Ҳайдаровнинг шаҳар маҳкамаси ҳукми устидан шикоят аризасини кўриб чиқиши керак эди. Аммо Улуғбекнинг опаси Нортожи Ҳайдарованинг Би-би-сига айтишича, бунинг ўрнига маҳкама расмийлари яқинларига сим қоқиб, унинг озод этилганини маълум қилишган. 43 ёшли Улуғбек Ҳайдаровни Жиззах шаҳар маҳкамаси икки кун давом этган жараёндан сўнг товламачиликда айбдор, деб топганди. Журналист ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Улуғбек Ҳайдаров устидан жиноят иши очилиши Ўзбекистон раҳбариятининг ўзгача фикрдаги инсонларга нисбатан тазйиқларининг навбатдагиси сифатида қабул қилинган. Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари жиноий иш сохталаштирилган, деган тўхтамга келгандилар. Халқаро матбуот ва инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Улуғбек Ҳайдаров устидан маҳкамани қоралашган ва уни зудлик билан озод этишни талаб қилганлар. Улуғбек Ҳайдаров Жиззах вилоятидаги иқтисодий муаммолар, коррупция ва охирги йилларда расмийларнинг фермерларга босимлари кучайгани ҳақида интернет саҳифаларида кўплаб танқидий мақолалар эълон қилган. Бир йил илгари у Жиззах шаҳридаги уйи яқинида дўппослаб ҳам кетилганди. Жиззах вилоят суди расмийлари Улуғбек Ҳайдаровнинг 8 ноябр куни Навоий вилоятидаги қамоқхонадан озод этилишини айтганлар. Кўпчилик Улуғбек Ҳайдаровнинг озод этилиши Ўзбекистон расмийларининг Оврўпо Иттифоқи расмийлари билан Брюсселдаги музокаралари вақтига тўғри келганига эътибор қаратган. | ИЧКИ САҲИФАЛАР Журналист ва инсон ҳуқуқлари фаоли устидан ҳукм05 Октябр, 2006 | Bosh Sahifa Жиззахда журналист Улуғбек Ҳайдаров ҳибсга олинди16 Сентябр, 2006 | Bosh Sahifa Ўзгача фикрлайдиганларга босим ортаётир04 Июл, 2005 | Bosh Sahifa Ўзбекистонда яна бир журналистга ҳужум25 Апрел, 2005 | Bosh Sahifa | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||