Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 16 Сентябр, 2006 - Published 15:07 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Жиззахда журналист Улуғбек Ҳайдаров ҳибсга олинди
Улуғбек Ҳайдаров
Улуғбек Жиззахдаги иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни ёритган саноқли журналистлардан
Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари фаолларининг хабар беришларича, Жиззахда мустақил журналист Улуғбек Ҳайдаров ҳибсга олинган.

Журналистнинг опаси Нортожи Ҳайдарованинг айтишича, Улуғбек Ҳайдаровга нисбатан конституцион тузумга тажовуз қилиш айблови қўйилган.

Жиззах вилояти ички ишлар зобити Улуғбек Ҳайдаровнинг ҳибсга олинганини тасдиқлаган эса-да, тергов тафсилотларини ошкор эта олмаслигини маълум қилди.

Нортожи Ҳайдарова укаси яшайдиган хонадон ички ишлар ходимлари томонидан тинтув қилинган ва у ёзган мақолалар ашёвий далил сифатида олиб кетилганини айтди.

Жиззахлик таниқли инсон ҳуқуқлари фаоли Бахтиёр Ҳамроев ҳуқуқ тартибот органлари сўнгги дамларда мустақил журналистлар ва инсон ҳуқуқлари фаолларига нисбатан босим ва тазйиқларни кучайтириб юборишганини айтади.

43-ёшли Улуғбек Ҳайдаров асосан Жиззах вилоятида мавжуд иқтисодий ва ижтимоий муаммолар борасида турли интернет саҳифаларига ёзган танқидий мақолалари билан танилган.

Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy