|
Журналист ва инсон ҳуқуқлари фаоли устидан ҳукм | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Жиззах маҳкамаси журналистни товламачиликда айбдор, деб топган. Улуғбек Ҳайдаров устидан маҳкама икки кун давом этган. Журналист 14 сентябрда Жиззах шаҳридаги бекатлардан бирида ҳибсга олинган, милиция ва маҳкама у Раҳима Абдуллаевадан товламачилик йўли билан пул олаётганида қўлга туширилган, деб айтади. Улуғбекнинг ўзи эса яқинларига Раҳима Абдуллаева чўнтагига пул солганида дарров бу пулларни чиқариб ташлаганини, бироқ шу вақтда пайдо бўлган милиция ходимлари қўлига кишан солганини айтган. 4 октябрь кунги маҳкама жараёнида кутилмаганда Раҳима Абдуллаева ҳамда бошқа жабрланувчи сифатида кўрсатма берганлар журналистга нисбатан даъволаридан воз кечганлар. Шунга қарамасдан давлат айбловчиси Улуғбек Ҳайдаровни саккиз йилга озодликдан маҳрум этишни сўраган. Дастлабки терговда Улуғбек Ҳайдаровнинг ўзига қўйилган айбларни бўйнига олгани кўпчиликни ҳайратга солган, унга нисбатан босимлар ўтказилаётгани ҳақидаги тахминлар юзага чиққан. Маҳкама бошланганидан кейин ҳам даставвал Улуғбек қариндошларининг, кейинроқ унинг ўзининг маҳаллий ва халқаро инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларининг маҳкама жараёнини кузатишларига қаршилик қилгани, уларнинг маҳкама залидан чиқариб юбориш талаб қилингани ҳам саволларни туғдирган. Таниқли инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Бахтиёр Ҳамроев маҳкамада Улуғбек Ҳайдаров соғлом кўринмас эди, дейди. Маҳкама жараёнида қонун бузилишларига йўл қўйилди, деб ҳисоблайди Бахтиёр Ҳамроев. Улуғбек Ҳайдаров устидан маҳкамада айбланувчига қўйилган айблар ўз тасдиғини топмаган бўлса-да, журналистнинг озодликдан маҳрум этилиши ушбу ишнинг Ўзбекистон ҳукуматининг ўзгача фикрдаги кишиларни таъқиб этиш мақсадидаги ишлардан эканини тасдиқлайди, деган хулосага етаклаган. 43 ёшли Улуғбек Ҳайдаров бир неча халқаро оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилган, Жиззах вилояти ҳамда Ўзбекистондаги вазият ҳақидаги, ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий мавзулардаги мақолалар муаллифидир. Қатор халқаро ташкилотлар Улуғбек Ҳайдаров ва у ҳибсга олинган кунларда ғойиб бўлган ва кейинроқ Самарқанд шаҳридаги руҳий шифохонада сақланаётгани аёнлашган Жамшид Каримов тақдирларидан хавотир билдиришган, Ўзбекистон ҳукуматидан мустақил журналистларга нисбатан босимларни тўхтатишга чақирганлар. | ИЧКИ САҲИФАЛАР Ўзгача фикрловчиларга босим кучаймоқда26 Сентябр, 2006 | Bosh Sahifa Жиззахда журналист Улуғбек Ҳайдаров ҳибсга олинди16 Сентябр, 2006 | Bosh Sahifa | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||