|
Оврўпо Қозоғистон хомашёсига кўз тикмоқда | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Ушбу сафардан мақсад - мамлакатнинг нефть ва газ заҳираларини экспорт қилиш салоҳиятини мубоҳаса этишдир. Оврўпо Иттифоқи энергия соҳасида Қоғоғистонга сафар қилаётган хорижий раҳбарлар рўйхати сўнгги йиллар тобора узайиб бормоқда. Оврўпонинг Энергия масалалари бўйича юқори лавозимли мулозими Президент Назарбоев жаноблари билан учрашиши ортидан мамлакат иқтисодиётининг асоси ва Қозоғистоннинг келажак йилларда муҳим экспорт манбаси бўлмиш Каспий минтақасига ҳам сафар қилади. Бугунги кунда Оврўпо Иттифоқи энергия соҳасида асосан Россия "қўлига" қараб қолган. Шу йил бошларида Москва Украинага газ беришни тўхтатиб қўйиши ва бунинг Оврўпо давлатларига салбий таъсири Иттифоқни муқобил энергия манбалари қидиришига туртки берди. Каспий денгизи минтақаси Қозоғистон, Россия ва яна уч мамлакат ўртасидадир. Бу минтақанинг нефт ва газ ишлаб чиқаришда энг йирик марказлардан бирига айланиши кутилмоқда. Шўролар даврида бу минтақа бир маънода унутилган эди, Москва Россиянинг ўзида бўлган нефт ва газ конларини ўзлаштиришга кўпроқ эътибор қаратарди. Мустақилликка эришгач, Қозоғистон Ғарбдаги нефт ширкатларини конларни ўзлаштиришга таклиф қила бошлади. Олти йил аввал эса Ғарбнинг йирик нефт консорциуми Қашаған нефт конини топди. Бу эса сўнгги ўттиз йилдаги бутун дунёда мисли кўрилмаган йирик "топилдиқ " эди. Аммо мазкур кон Каспийнинг анча мушкул минтақасида жойлашган ва шундоқ ҳам Россия ҳамда собиқ Иттифоқнинг саноат чиқиндилари билан қаттиқ зарарлангандир. | ИЧКИ САҲИФАЛАР Қозоғистонда "Саҳро Лас-Вегаси"ни барпо этишмоқчи 03 Апрел, 2006 | Bosh Sahifa Россия Каспийда хориж ҳарбий ҳозирлигига қарши14 Март, 2006 | Bosh Sahifa Тоқаев: 'Иқтисодиётимиз йириклашаётир' 09 Март, 2006 | Bosh Sahifa Қозоғистон нефти Хитойга оқа бошлади15 Декабр, 2005 | Bosh Sahifa | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||