|
Қозоғистон нефти Хитойга оқа бошлади | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Бу Қозоғистон ва Хитойни бир-бирига улаган, Россия ҳудудини четлаб ўтган дастлабки йирик нефт қувуридир. Ушбу лойиҳага ўз навбатида Қозоғистон, яқин йигирма йил ичида жаҳондаги йирик нефт экспортчилари сафига қўшилишдек режасининг дастлабки қадами, деб қараётир. Нефт қувурининг қурилиши 2004 йилда бошланган эди. Бу қувур Қозоғистон марказидаги Атасу конларидан Хитой чегарасидаги Алашенку худудигача чўзилган. Келаси йилнинг ёзига бориб ушбу нефт қувури орқали Хитой ўзининг Шинжон вилоятини ривожлантиришни кўзламоқда. Кейинчалик эса бу қувурдан Каспий денгизи бўйидаги йирик Қашаған нефт конларидан нефтни оқизиш ҳам режалаштирилган. Йирик экспортчига айланиш режаси
Ҳозирниниг ўзида Қозоғистон дунёдаги энг кўп нефт ишлаб чиқарадиган мамлакатлар рўйхатига кирган, бироқ келаси ўн-йигирма йил мобайнида Қозоғистон жаҳоннинг йирик нефт экспортчисига айланиш ниятларини яширмаётир. Шу вақтгача, Қозоғистон аксар нефтини Россия ҳудудидан ўтган қорамой қувурлари орқали четга олиб чиқмоқда эди. Бу дегани, яқингача Москва қозоқ нефт қувури мурватини ўз қўлида тутиб турарди ҳамда вазиятга таъсир кўрсатиш имконига эга бўлганидан Россия Марказий Осиёдаги манфаатларини ҳимоя қилиб келаётир. Ўз нефтини Хитой бозорига олиб чиқишдек муқобил йўлни очган Қозоғистон энди тижорий келишувларда кўпроқ улушни қўлга киритиши мумкин бўлади. Ҳозирда Қозоғистон Каспий денгизидан Ўрта ер денгизигача тортилган "Боку-Жайҳон" қувури орқали ўз нефтини экспортга олиб чиқиш борасида ҳам музокаралар олиб бормоқда. | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||